Спорт

35 ёшли Бензема “Реал”нинг ёлғиз ҳужумчиси бўлиб қолмоқда

Клуб янги мавсум олдидан ҳужум чизиғида ҳеч қандай ўзгаришга қўл урмади.

35 ёшли Бензема “Реал”нинг ёлғиз ҳужумчиси бўлиб қолмоқда

 

 

“Реал Мадрид” ҳужумчиси Карим Бензема ўтган мавсумни ажойиб тарзда ўтказди. У “Реал” ва Франция терма жамоаси сафида 50 тага яқин гол урди. Шу йил октябрь ойида бўлиб ўтадиган “Олтин тўп” топшириш маросимида Бензема бу совринга асосий даъвогарлардан бири бўлиб турибди.

 

Ҳозирда Карим бу йил Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида ҳам муносиб иштирок этиши талаб этилади. У терма жамоа сафида ҳужум чизиғида Мбаппе билан биргаликда ҳаракат қилади. Бу ҳужумчига янада қулайлик тақдим этиши турган гап.

 

Бензема декабрь ойида 35 ёшга тўлади. У яна бир мавсумни юқори даражада ўтказиши мумкин. Бу эса “Реал” таркибида ҳужум чизиғидаги рақобатнинг кучайишига сабаб бўлади. Шунингдек, Мадрид клуби Бенземанинг ўрнини боса оладиган топ ҳужумчи сотиб олиши кераклигини англатади.

 

“ПСЖ” футболчиси Мбаппе Каримнинг “Реал Мадрид”даги шеригига айланмади. Клуб раҳбарияти бошқа ҳужумчилар билан шартнома имзоламади. Катта эҳтимол билан жамоа раҳбарияти бошқа футболчи сотиб олмайди. Бу эса кейинги мавсумда “Қироллик клуби”нинг ҳужум чизиғида жиддий муаммолар келтириб чиқаради.

 

“Реал”нинг собиқ ҳужумчиси Фернандо Мориентес жамоа ҳужумни кучайтириши кераклиги ҳақида ўзининг фикрларини билдириб ўтди:

 

“Реал Мадрид” клуби тарихида фақат битта асосий ҳужумчи ўйнаганини эслай олмайман. Одатда жамоада иккита ёки учта кучли тўпурарлар ўйнаб келган. Бу аслида ташвишли. Винициус Жуниор ўтган мавсумда Ла Лигада 17 та гол урди, лекин у аслида чап қанот ярим ҳимоячиси. Ягона ҳақиқий ҳужумчи Карим Бензема ҳисобланади”, — деди Мориентес.

 

“Реал”да Каримдан бошқа қандай вариантлар бор?

 

“Реал Мадрид” президенти Флорентино Перес июнь ойида ҳужумчи сотиб олиш жамоанинг режаларида йўқлигини айтганди. Переснинг фикрича, ҳужумда Бенземанинг ўзи ўйнашда давом этади.

 

Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатидан сўнг Бенземанинг ҳолати бирмунча хавотирли бўлиши мумкин. Сабаби ноқулай об-ҳаводан кейин футболчининг ўйини бир қадар ёмонлашиши аниқ. Клуб президенти мана шундан ташвишга тушмоқда.

 

Карло Анчелотти, албатта, ўтган мавсумда бўлгани каби Винициус Жуниордан ҳам ҳужумчи сифатида фойдаланади. Бразилиялик футболчи ўтган мавсум барча мусобақаларда 22 та гол урди. Мураббий шунингдек ҳужумда Родриго Гоэснинг имкониятларини ҳам юқори баҳоламоқда. Ўтган мавсумда Родриго тўққизта гол урди. Лекин, иккала ўйинчи ҳам топ тўққизлик футболчиси эмас.

 

Шубҳасиз, “Реал”га яна бир ҳужумчи керак. Ҳозирча мадридликлар бу чизиққа янги футболчи сотиб олгани йўқ. Лука Ёвич “Фиорентина”га ўтиб кетди. Сербиялик футболчи италияликлар сафида ажойиб дебют қилишга эришди. У “Реал Виченса” билан ўртоқлик учрашувида (7:0) тўртта гол урди . Футболчи иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушди ва покер қайд этди. «Реал» эса жамоада бутунлай муваффақиятсизликка учраган Ёвичнинг кетишидан хавотирда бўлмаса керак. Аммо ҳужумда Бенземанинг якка ўзи билан боғлиқ муаммолар юзага келиши мумкин.

 

Эденнинг шартномаси бекор қилинади

 

Флорентино Перес Мбаппе билан шартнома имзоланишига умид қилганди, шунинг учун у Эрлинг Ҳоланднинг “Манчестер Сити”га ўтишини хотиржамлик билан кузатди. Трансфер бозорида унчалик катта бўлмаган номлар уни қизиқтирмайди. Ҳатто ажойиб ҳужумчилар ҳам қадрланмайди. Ёвич кетди, клубда Бензема ўрнини боса оладиган иккита номинал тўққизлик футболчиси бор. Булар Мариано Диас ва Борха Майорал. Аммо улар франсияликнинг даражасида эмас.

 

“Маrса” нашрининг хабарига кўра, Майорал “Реал”ни тарк этишга яқин турибди. Переснинг фикрича, агар кимдир Борха учун 10 миллион евро таклиф қилса, футболчи дарҳол сотилади. Майоралнинг ўзи Мадридда қолишни истамоқда. Футболчига “Хетафе”, “Селта” ва А Cериянинг бир қанча клублари қизиқиш билдирмоқда.

 

“АS” нашри берган хабарга кўра, Анчелотти Бенземага ёрдам бериш мақсадида Эден Азардан яққол ҳужумчи сифатида фойдаланишни режалаштирган. Бироқ, мураббий яқинда бу қарорини ўзгартириб, “Реал” раҳбариятига Азарни сотишга рухсат берди. Бельгиялик футболчи Анчелотти қўл остида ўтган мавсум Ла Лигада бор йўғи 7 та ўйинда майдонга тушди. Айни дамда Эденни сотиш варианти кўриб чиқилмоқда. Қанот футболчисини АПЛнинг “Челси” ва “Нюкасл” клублари сотиб олиши мумкин.

 

Бу вазиятда “Реал”нинг олдида бир танлов пайдо бўлмоқда

 

Хабарларга кўра мадридликлар яна бир вингер билан шартнома имзолаши мумкин. Лерой Саненинг агенти Дамир Смолян футболчини “Реал”га таклиф қилган. “Бавария” ҳужумчиси Садио Маненинг “Ливерпул”дан немис жамоасига ўтиши унинг ўйин амалиётига жиддий таъсир кўрсатишидан хавотирда.

 

2020 йилдан бери “Бавария”да ўйнаб келаётган 26 ёшли Сане 89 ўйинда 24 та гол урди ва 27 та голли узатмани амалга оширди. Кўрсаткич ёмон эмас. Бироқ “Реал Мадрид”га бундай ўйинчи керак эмас. Агар Винициус ёки Родриго жуфтлигидан кимдир қанотни тарк этса бу вариант кўриб чиқилиши мумкин. “Маrса” нашрининг ёзишича, мадридликлар Марко Асенсио, Даниел Себалос, Азар, ва Майорални сотишга аҳд қилган. Яқинда Анчелоттининг ўзи ҳам жамоада янги трансферлар бўлмаслигини маълум қилди.

 

Кейинги мавсум “Реал Мадрид” таркибида Карим Бенземага қийин бўлиши тахмин қилинмоқда. Клуб бош мураббийи Винициус ва Родригодан яққол ҳужумчи сифатида фойдаланган тақдирда ҳам бу бироз муаммоларни юзага келтириши мумкин.

Жамшидбек Амиров

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

35 ёшли Бензема “Реал”нинг ёлғиз ҳужумчиси бўлиб қолмоқда | Zamon.uz