Спорт

Нунес танқидларга учрамоқда

“Ливерпул” футболчини 80 миллион еврога сотиб олганди.

Нунес танқидларга учрамоқда

 

 

Ҳужумчи Дарвин Нунеснинг “Ливерпул” клубига ўтиши жорий мавсум оралиғидаги энг қиммат трансферлардан бири ҳисобланади. Нуфузли спорт журналисти Фабрицио Романонинг айтишича, ҳужумчи Премьер-лигага “Бенфика” жамоасидан 80 миллион евро эвазига ўтган. Футболчига яна 20 миллион евролик пул бонуслар кўринишида тақдим этилган. Аммо мавсум бошланишидан олдин футболчи очиқчасига “Ливерпул” мухлисларини ҳафсаласи пир қилди. Ишқибозлар уни ижтимоий тармоқларда масхара қилишди.

 

Яқинда “Ливерпул” мавсумолди сафарини бошлади ва ўртоқлик ўйинларига тайёргарликни ўтказди. Бангкокдаги биринчи машғулотда Нунес томошабинларни хурсанд қилди. Дастлаб у дарвозага йўллаган ажойиб зарбалари билан кўпчиликнинг эътиборига тушди. Бироқ бир неча марта шерикларининг узатмасидан кейин эса тўпни умуман қабул қила олмади. Ижтимоий тармоқларда эса дарҳол футболчига нисбатан кескин фикрлар пайдо бўлди.

 

Нунеснинг омадсизликлари эртаси куни ҳам давом этди. Шу куни “Ливерпул” “Манчестер Юнайтед”га қарши ўртоқлик ўйини ўтказди. Клопп шогирдлари ушбу учрашувда 0:4 ҳисобида мағлубиятга учради. Мазкур баҳсда ҳам футболчи бир қанча имкониятларни йўққа чиқаришди. “Кристал Пелас”га қарши кечган ўйинда ҳам Нунес мухлислар танқидига дуч келди. Ушбу учрашувдан кейин ҳам вазият янада ёмонлашди. Дарвинга омад кулиб боқмади ва кўнгилдагидек ўйин кўрсата олмади. Шунда ижтимоий тармоқда ишқибозлар футболчининг жамоадан кетишини ва бу жуда омадсиз трансфер бўлганини ҳамда клуб пулини қайтариб беришини талаб қилишди. Бош мураббий Юрген Клопп эса Нунесни ҳимоя қилди. У ҳужумчининг майдондаги биринчи ўйинларидан кейин якуний хулоса чиқаришмасликка чақирди:

 

“Дарвин “Ливерпул” билан бир неча кундан бери машғулот ўтказди ва биринчи машғулотларда оёқларида бироз жароҳатлар пайдо бўлди. Менимча, бу ҳамма футболчиларда содир бўладиган жараён. Дарвин ўз устида ишлаб, биз истаган даражага чиқа олади деб бемалол айта оламан”.

 

23 ёшли ҳужумчи учун янги клубига мослашиб кетиши бироз қийин кечмоқда. У Португалия футболи тарихидаги энг қиммат трансфер мақомига эга бўлиб турибди. Дарвин сўнгги икки мавсумда 84 та ўйин ўтказиб, 47 та гол урди ва 16 та голли узатмани амалга оширди.  Шу боис, Нунес янги клубига мослашиб кетиши учун албатта вақт керак бўлади.

 

Дарвиннинг ўзи шу пайтгача танқидга жуда хотиржам муносабатда бўлган. У ижтимоий тармоқларда битта хабар қолдирди. Футболчи табассум билан мухлисларга хотиржам бўлишларини сўраган.

Жамшидбек Амиров

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

Нунес танқидларга учрамоқда | Zamon.uz