Ўзбекистон

"Комиссия томонидан танланган сўм рамзи якуний қарор эмас" — Марказий банк

Миллий валюта — сўм белгисининг танланиши аҳоли ўртасида турли муҳокамаларга сабаб бўлди.

"Комиссия томонидан танланган сўм рамзи якуний қарор эмас" — Марказий банк

 

Сўм белгиси эълон қилингандан сўнг интернет фойдаланувчилари унинг IN-CORE systems француз компанияси логотипи билан ўхшашлигини пайқашди.

 

“Биз профессионаллар орасидан комиссия туздик ва булар Марказий банк ходимлари эмас еди. Танлов эълон қилинди, унга минглаб аризалар келиб тушди. Улардан комиссия белгини танлади. Aммо бу ушбу шаклда тасдиқланишини англатмайди. Уни якунлаш учун мутахассисларни жалб қиламиз. Бировга ёқадиган нарса бошқасига ёқмаслиги мумкин. Ҳаммага ёқадиган ечим топиб бўлмайди”, - деди Марказий банк раиси ўринбосари Ботир Зоҳидов.

 

У, шунингдек, тақдим этилган вариантларнинг аксарияти у ёки бу шаклда AҚШ доллари ёки евронинг рамзини такрорлаганини қайд этди.

 

Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов ҳам сўм белгисига изоҳ берди.

 

“Бу халқ билан мулоқотимизнинг бошланиши, холос. Ростини айтсам, менга тенге белгиси жуда ёқади, лекин кимдир бу Япония почта бўлимининг белгиси деб ёзган. Жуда ўхшаш. Ҳа, ҳаммамиз бир-бирига ўхшаймиз. Қандай бўлмасин, рамзни танлаш бутун циклнинг охири эмас. Биз уни чоп этиш ва бошқа валюталардан ажратиш осон бўлиши учун мутахассислар билан ишлаймиз. Комиссия танлаган нарса доимий эмас, мутахассислар бу белгини ўзгартириши мумкин”, - деди Марказий банк раиси.

Ўзбекистон Биринчи хоними Иорданиядаги “Уйқудаги етти ёш ғори” тарихий мажмуасига ташриф буюрди

Ўзбекистон Биринчи хоними Иорданиядаги “Уйқудаги етти ёш ғори” тарихий мажмуасига ташриф буюрди

Ушбу маскан Иорданияда энг эъзозланадиган тарихий-диний ёдгорликлардан бири ҳисобланиб, ислом маънавий меросида алоҳида ўрин тутади.

Оҳангаронда мудҳиш ЙТҲ: уч киши ҳалок бўлди

Оҳангаронда мудҳиш ЙТҲ: уч киши ҳалок бўлди

Ҳайдовчи руль бошқарувини йўқотган ва йўл четидаги дарахтга урилган.

Иордания билан иқтисодий шериклик: бешта соҳада ҳамкорлик кенгайтирилади

Иордания билан иқтисодий шериклик: бешта соҳада ҳамкорлик кенгайтирилади

Ўзбекистон Президенти ва Иордания Подшоҳи икки мамлакат бизнес форумида иштирок этди.

Ўзбекистон ва Иордания ўртасида стратегик шериклик муносабатлари ўрнатилди

Ўзбекистон ва Иордания ўртасида стратегик шериклик муносабатлари ўрнатилди

Давлат ташрифи доирасида жами 19 та икки томонлама ҳужжат қабул қилинди ва имзоланди.

Зироат Мирзиёева Аммон шаҳридаги Jordan River Designs ҳунармандчилик шоурумига ташриф буюрди

Зироат Мирзиёева Аммон шаҳридаги Jordan River Designs ҳунармандчилик шоурумига ташриф буюрди

Зироат Мирзиёева бу каби ташаббусларнинг хотин-қизлар бандлиги ва миллий ҳунармандчиликни ривожлантиришдаги аҳамиятини қайд этди.

Ўзбекистон Президенти ва Иордания Подшоҳи музокара ўтказди

Ўзбекистон Президенти ва Иордания Подшоҳи музокара ўтказди

Имтиёзли савдо битимини имзолаш, ўзаро савдо ҳажмини келгусида 500 миллион долларга етказиш масаласига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Таълим харажатлари 19,6 фоизга ошди: энг кўп маблағ Тошкентда сарфланган

Таълим харажатлари 19,6 фоизга ошди: энг кўп маблағ Тошкентда сарфланган

Ўзбекистонда 2026 йилнинг 9 ойида таълим хизматлари ҳажми 34,8 триллион сўмга етди.

Ўқувчилар жанжалига аралашган ўқитувчи жазоланди: унга интизомий жазо қўлланди

Ўқувчилар жанжалига аралашган ўқитувчи жазоланди: унга интизомий жазо қўлланди

Ўқувчиларнинг ота-оналарига нисбатан ҳам маъмурий чора кўриш юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилинди.