Ўзбекистон

Тошкент аэропортида бепул WI-FI ишга туширилди

Мажмуанинг жўнаб кетиш ва учиб келиш заллари тўлиқ интернет билан қамраб олинган.

Тошкент аэропортида бепул WI-FI ишга туширилди

 

 

Тошкент халқаро аэропортида йўловчилар ва меҳмонлар учун интернет тармоғига уланиш учун WI-FI тармоғи ишга туширилди. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати маълум қилди. 

 

“Ўзбектелеком” компанияси билан биргаликда алоқа каналларини улаш ва жиҳозларни ўрнатиш бўйича барча ишлар якунланган. Терминал мажмуасининг бутун ҳудуди — WI-FI тармоғи билан жўнаб кетиш ва учиб келиш заллари тўлиқ қамраб олинган. 

 

Интернетга уланиш учун аэропортга ташриф буюрувчилар #TASAirportUzcloud WI-FI тармоғини қидириб топиши ва “Уланиш” тугмасини босиши кифоя. Тизим фойдаланувчиларни авторизация саҳифасига йўналтиради ва у ерга мобил телефон рақамни киритиш керак бўлади. Авторизацияни тасдиқлаш учун кўрсатилган рақамга SMS хабар юборилади.

 

Шундан сўнг тизим пуллик ва бепул кириш имкониятларини таклиф этади. Агар тизимдан бепул фойдаланиш танланса, тизим учта қисқа рекламани кўрсатади, сўнг интернетга киришни таъминлайди. Пуллик хизмат танланса, тизим тегишли тариф режасини танлашни таклиф қилади ва тўлов амалга оширилгандан сўнг тариф режасига мувофиқ вақт учун чексиз интернетга кириш тақдим этилади.

 

custom img

20–21 апрель кунлари Самарқандда трансмиллий наркотаҳдидларга қарши глобал форум бўлиб ўтади

Тадбир БМТ Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилади.

custom img

Маданият ва санъат соҳаси бўйича 20–25 апрель кунлари очиқ мулоқотлар ўтказилади

Учрашувларда муаммолар, таклифлар ва янги ғоялар муҳокама қилинади.

custom img

Иккинчи жаҳон уруши фахрийлари бепул санаторийларга юборилади

9 май – Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик дастури тасдиқланди.

custom img

Ўзбекистонда талабалар стипендияси нега оширилмаяпти?

Мазкур ҳолатга Олий таълим вазири изоҳ берди.

custom img

Ўзбекистон банк тизими активлари 932 трлн сўмдан ошди

Банкларнинг соф фойдаси ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 36,3 фоизга кўпайиб, 3,1 трлн сўмга етган.

custom img

Бухорода маст ҳайдовчи 5 ёшли болани уриб юборди

Ҳайдовчи бошқарувини йўқотиб автомобиллар билан ЙТҲ содир этган.

custom img

Сурхондарёда медиа ҳафталик якунланди

Тадбир доирасида иштирокчилар ўртасида тажриба алмашуви йўлга қўйилиб, янги медиа лойиҳалар учун замин яратилди.

custom img

Тошкентда йўлларни таъмирлаш учун 14 миллиард сўм ажратилади

Маблағлар ҳокимлик ҳузуридаги шаҳарни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан молиялаштирилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Тошкент аэропортида бепул WI-FI ишга туширилди