Таълим

Тошкентда яна бир халқаро университет очилиши мумкин

Қурилиш ишлари якунлангунга қадар университет Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтига вақтинчалик бепул жойлаштирилади.

Тошкентда яна бир халқаро университет очилиши мумкин

 

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги «Тошкент дизайн ва мода халқаро университети фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори лойиҳасини муҳокамага қўйди.

 

Қарор билан Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг «Енгил саноат буюмлари конструкциясини ишлаш ва технологияси (тикув буюмлари технологияси)», «Дизайн» йўналишидаги бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари ҳамда Париж халқаро мода университети билан қўшма факультет негизида Тошкент дизайн ва мода халқаро университетини ташкил этишга розилик берилиши мумкин.

 

Университетда таълим жараёнлари Париж халқаро мода университети (Франция), Марказий Ланкшир университети (Буюк Британия), Корея политехника университети (Жанубий Корея), Европа дизайн институти (Италия) ва бошқа нуфузли хорижий олий таълим муассасалари билан халқаро стандартлар асосида ташкил этиш чораларини кўрилади.

 

Қайд этилишича, олийгоҳда 10 та бакалавриат, шундан 3 таси қўшма таълим дастури бўйича, 6 та магистратура мутахассислиги, шундан 2 таси қўшма таълим дастури бўйича кадрлар тайёрланади. Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг Париж халқаро мода университети билан қўшма факультетда таълим олаётган талабалар 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб университетда ўқишни давом эттиради.

 

Қурилиш ишлари якунлангунга қадар университет Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтига вақтинчалик бепул жойлаштирилади.

 

Шунингдек, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг Тошкент шаҳри, Абдулла Қаҳҳор кўчаси, 1А-уй манзилидаги талабалар турар жойи биноси университетга оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул берилади.

 

Университетга қуйидаги ҳуқуқлар берилади:

  • халқаро эътироф этилган ташкилотларнинг амалдаги рейтингида олий таълим муассасалари орасида биринчи 1 000 таликка кирган хорижий олий таълим муассасасининг дастури асосида ўз таълим дастурларини шакллантириш;

  • иш берувчилар талабларини инобатга олган ҳолда ўқув режаларидаги назарий таълим улушини қисқартириш ҳисобига амалий машғулотлар ҳажмини ошириш ва уларни бевосита ишлаб чиқариш корхоналарида ташкил этиш;

  • хорижий мутахассисларни жалб қилиш ҳамда уларга меҳнат бозорининг амалдаги конъюнктурасини ҳисобга олган ҳолда университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан ойлик маош ҳамда бошқа тўловларни белгилаш ва тўлаш;

  • профессор-ўқитувчиларни ўқув-методик, илмий-тадқиқот ишлари ва «устоз-шогирд» тизими бўйича бажарган ишларининг натижаси бўйича рағбатлантириб бориш.

Таълим ва илм-фан ягона бошқарув тизимида: янги модель нималарни ўзгартиради?

Таълим ва илм-фан ягона бошқарув тизимида: янги модель нималарни ўзгартиради?

Таълим ва илм-фанни бошқариш бўйича янги ислоҳотлар халқаро тажрибага асосланмоқда.

Таълим соҳасидаги бугунги янгиланишларнинг асосий мазмун-моҳияти нимада?

Таълим соҳасидаги бугунги янгиланишларнинг асосий мазмун-моҳияти нимада?

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов таълим тизимидаги янги ислоҳотлар мазмунини тушунтирди.

Таълим тизимида катта ислоҳот: икки вазирлик ягона Таълим ва илм-фан вазирлиги сифатида қайта ташкил этилди

Таълим тизимида катта ислоҳот: икки вазирлик ягона Таълим ва илм-фан вазирлиги сифатида қайта ташкил этилди

Ушбу ислоҳот орқали таълимнинг барча турлари ўртасидаги ўзаро узвийлик ва бардавомликни таъминлаш кўзда тутилган.

Миллий сертификатдаги балл бериш тизими қайта кўриб чиқилади

Миллий сертификатдаги балл бериш тизими қайта кўриб чиқилади

Бунга сертификат орқали ОТМга ҳужжат топшираётган абитуриентлар сонининг йилдан-йилга ошиб бораётгани сабаб бўлмоқда.

Абитуриентларга олтинчи таълим йўналишини танлаш имконияти бу йилдан жорий этиладими?

Абитуриентларга олтинчи таълим йўналишини танлаш имконияти бу йилдан жорий этиладими?

56,7 баллдан кам балл тўплаган абитуриентлар сони ҳам маълум қилинди.

ОТМларга кириш имтиҳонлари натижалари эълон қилинди

ОТМларга кириш имтиҳонлари натижалари эълон қилинди

Абитуриентлар ўз натижаларини тўрт хил усулда билиши мумкин.

5 йиллик иш стажига эга фуқароларга олийгоҳга тавсиянома берувчи ташкилотлар рўйхати тасдиқланди

5 йиллик иш стажига эга фуқароларга олийгоҳга тавсиянома берувчи ташкилотлар рўйхати тасдиқланди

Тасдиқланган рўйхатдан жами 87 та вазирлик, идора, давлат органи, агентлик, уюшма ва йирик корхоналар ўрин олган.

“Келажак учун хорижий тил” лойиҳаси доирасида 10 мингдан ортиқ ўқувчи миллий сертификат олди

“Келажак учун хорижий тил” лойиҳаси доирасида 10 мингдан ортиқ ўқувчи миллий сертификат олди

40 мингга яқин 11-синф ўқувчисининг хорижий тил бўйича билим ва кўникмалари оширилди.