0

Ўзбекистонда 1 августдан нималар ўзгаради?

Бу бўйича Ҳукуматнинг қатор қарорлари қабул қилинган.

Ўзбекистонда 1 августдан нималар ўзгаради?

 

1 августдан бошлаб қуйидаги ўзгартириш ва янгиликлар назарда тутилган:

 

 

  • Юридик хизматлар марказлари мактаблар, болалар боғчалари ва поликлиникаларга хизмат кўрсатади.
     
  • Юридик хизматлар давлат органларининг туман (шаҳар) бўлинмалари ва юридик хизмат             кўрсатилмаган ташкилотлари томонидан олинади.
  • Mobile-ID шахсий идентификация тизими давлат хизматларидан фойдаланишда мавжуд идентификация воситалари билан параллел равишда ишлайди. У мобил телефон рақами орқали шахсни аниқлашни назарда тутади.
     
  • Mobile-ID тизимидан фойдаланган ҳолда идентификация қилиш фуқароларнинг илтимосига        биноан давлат хизматлари марказлари ёки нотариал идоралар томонидан ёки ЯИДХП               мобил иловаси орқали амалга оширилади.
     

Қуйидаги хизматлар фақат ЯИДХП орқали тақдим этилади:

  • автомототранспорт воситалари ва шаҳар электромобиллари ҳайдовчиларини   тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим   хизматлари кўрсатувчи юридик шахсларнинг ўқув гуруҳларини рўйхатга     
     олиш;

     
  • автомототранспорт воситаларини ва шаҳар электротранспорт воситаларини   бошқаришга номзодларнинг миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини ҳамда имтиҳон    топшириш ҳужжатларини расмийлаштириш.
     
  • Aйрим университетларда халқаро аудит стандартларини чуқур ўрганишни жорий этиш.
     
  • Давлат органлари ва ташкилотлари учун очиқлик индексини жорий этиш.
     

Aдлия вазирлигининг "Саноат мулкини ҳимоя қилиш портали" ишга туширилади, бу орқали республикада ишлаб чиқарилаётган ва сотилаётган маҳсулотларнинг номи, қадоқлари ва бошқа реквизитлари бўйича қуйидаги интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни текшириш мумкин бўлади:

• савдо белгиси;
 

• географик кўрсаткич;
 

• товар келиб чиққан жойнинг номи;
 

• саноат модели.
 

Ногиронлиги бўлган шахслар учун "Тиббий-ижтимоий экспертиза" электрон тизимини жорий этиш.

Пойтахтда ногиронлиги бўлган шахсларни комиссияларда ҳисобга олиш ва кўрикдан ўтказиш учун янги "Тиббий-ижтимоий экспертиза" электрон ахборот тизими жорий этилмоқда.

Оилавий поликлиникаларнинг самарадорлиги рейтингини жорий этиш.

"Ўзтрансгаз" AЖнинг табиий газни олди-сотди, шу жумладан маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги шартномалар бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлари "UzGasTrade" AЖга ўтади.

"UzGasTrade" AЖ қуйидаги функцияларни амалга оширишни бошлайди:

• табиий газни давлатнинг ягона оператори сифатида республика ишлаб чиқарувчиларидан Идоралараро тариф комиссияси томонидан тасдиқланган нархларда, марказлаштирилган тартибда эса ташқи манбалардан газ сотиб олиш учун;

• "Ҳудудгазтаъминот" AЖ ва магистрал газ узатиш тизимига уланган истеъмолчиларга тўғридан-тўғри шартномалар асосида табиий газ сотиш бўйича.

custom img

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

custom img

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

custom img

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

custom img

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

custom img

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

custom img

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

custom img

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

custom img

Самарқандда ЮНЕСКО Миллий комиссияларининг 12-йиллик йиғилиши бошланди

Кун тартибида 4 асосий йўналишдаги масалалар кўриб чиқилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"