“Ювентус” Депайга қизиқиш билдирмоқда
“Барселона” футболчини сотмоқчи.

“Барселона” ҳужумчиси Мемфис Депай ёзги трансфер ойнасида “Ювентус”га ўтиши мумкин. Италия клуби 28 ёшли футболчига қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда “Football Espana” нашри хабар бермоқда. Манбага кўра, “Барселона” Роберт Левандовски ва Рафиняни сотиб олганидан сўнг Депайни бошқа клубга сотмоқчи. Жамоа раҳбарияти Голландия терма жамоаси футболчисини камида 20 миллион еврога сотишга қарши эмас.
Депай “Барселона”га 2021 йилнинг ёзида жамоага эркин агент сифатида қўшилган эди. Ўшандан бери 37 та ўйинда Мемфис 13 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Томонлар ўртасидаги келишув 2023 йилнинг ёзида якунига етади.







