Спорт

“Барса”да молиявий ислоҳотлар давом этaди

Клуб ўз футболчиларидан қарздор бўлиб қолмоқда.

“Барса”да молиявий ислоҳотлар давом этaди

 

 

“Барселона” телевидения ҳуқуқининг яна бир қисмини “Sixth Street” инвестиция компаниясига топширди. Ўтган ҳафта клуб ҳужжатларни имзолади, унга кўра компания жамоага 400 миллион евро беради. Шунда 25 йил эвазига улар телевидения ҳуқуқларининг 15 фоизини қўлга киритади. Аввалроқ, каталонияликлар бу фондга 10% ни 207,5 миллион еврога сотган эди. Каталония клуби президенти Жоан Лапорта келишувни “иккинчи иқтисодий дастакнинг фаоллашуви” деб атамоқда. Унинг мақсади қарзлардан қутулиш учун клубнинг молиявий аҳволини мустаҳкамлаш. Бироқ, янги ўйинчиларни сотиб олиш учун жамоага яна пул керак бўлади. Бу борада “Барса”га (клуб учун ижодий маҳсулотлар яратувчи компания) 49% ҳуқуқларни сотади. Айни дамда клубга тахминан 100 миллион евро керак ва бу маблағ Ла Лига бошланишидан олдин олиниши керак.

 

Испаниянинг “Сope” нашрига кўра, “Барса”га янги келган футболчиларнинг маошини яхшилаш учун янада кўпроқ маблағ зарур. Клубнинг иқтисодий масалалар бўйича директори Эдуард Ромеунинг айтишича, Лапорта бу ёзда жамоага қўшилган янги футболчилардан ташқари (Роберт Левандовски, Рафиня, Андреас Кристенсен, Франк Кесе) қўшимча равишда трансферлар учун яна 200 миллион евро сарфламоқчи. “Барса” президентининг ниятлари оддий. У футболчилардан тўғри фойдаланишни кўзламоқда. Гарчи бу келажак ҳақида қайғуришга арзийди. Андреас Кристенсен ва Франк Кессиер “Барселона”га эркин агент сифатида қўшилди. Бу кутилган ҳолат эди. “Барса” Роберт Левандовски учун 45 миллион евро, Рафиняга эса 59 миллион евро сарфлаган. Молиявий аҳволнинг аянчлилиги ҳисобга олинган тақдирда ҳам, жамоага янги келганлар яхши натижаларга ундаши аниқ.

 

Френки де Ёнг ва Мемфис Депай айни дамда жамоани тарк этиши мумкин бўлган футболчилар сафида турибди. Бир томондан қаралса, “Барса” улардан қутулмоқчидек, аммо ҳозирча бу қарор клуб раҳбариятининг режасида йўқ. Де Ёнг “Манчестер Юнайтед”га умуман ўтишни истамаяпти. “Челси” варианти ҳам бор эди. “АS” нашри хабарига кўра, Хави аллақачон футболчини заҳирада қолдириш ва маошининг ярмини қисқартиришга рози бўлишини талаб қилган. Ҳозирда футболчилардан уларнинг ойликларини қисқартирилиши сўралмоқда. Аммо, жамоага янги қўшилганлар учун 100 миллион евродан кўпроқ маблағ сарфланди. Депай “Тоттенҳем”нинг таклифини рад этди. Ҳужумчи бутун мавсум давомида захира ўриндиғида ўтиришидан қўрқмаяпти. “Diaro Sport” нашрининг хабарига кўра, Мемфис совринлар учун кураша оладиган топ-клубга ўтишга рози. “Барселона” Де Ёнг ва Депай учун камида 100 миллион евро олишни режалаштирган. Бу ният амалга ошмай қолиши мумкин. Топ жамоалар икки футболчи учун бу миқдорда пул сарфлашга тайёр эмас.

 

Де Ёнгга келсак, аввало, ярим ҳимоячи олдидаги қарздорлик масаласини ҳал қилиш керак. “Барселона”нинг ундан 20 миллион евро қарзи бор. Футболчининг 16 миллион евро маоши коронавирус пандемияси туфайли кечиктирилган. Айнан мана шу фактор ҳам футболчининг “Манчестер Юнайтед”га ўтишига тўсқинлик қилмоқда. “Барсa” нафақат Де Ёнгдан, балки жамоадаги деярли барча ўйинчилардан қарздор. Ҳатто маошларнинг умумий қисқартирилиши ҳам бунинг ечими бўлолмайди. Усмон Дембеле шартномасини 2024 йилга қадар узайтириб, маошини 40 фоизга камайтирди. Шартномада яхши бонуслар кўзда тутилган. Серхи Роберто аллақачон ўзининг маошини сезиларли даражада қисқартирган, солиқлар 12 миллион евродан 5 миллион еврогача туширилган. Шу билан бирга, “Барса” янги ўйинчиларни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Айни дамда асосий мақсад “Севиля” ҳимоячиси Жюл Кунде. Бунинг учун клуб камида 50 миллион евро ва бонусларни тўлаши керак. “Барса” “Челси”дан Рафиня борасидаги рақобатда устун келди. Шу боисдан ҳам Лондон клуби ўзининг гина-кудуратини сақлаб қолди. Шунинг учун каталонияликлар “Челси” билан Сезар Аспиликуэта ва Маркос Алонсонинг трансфери борасида келиша олишмаяпти. "Барса" аллақачон Аспиликуэте ва Алонсонинг ўрнини босадиган бошқа ўйинчиларни топиб бўлган.

 

Клуб Хави Галан (“Селта”), Пау Торрес (“Вилярреал”) ва Иниго Мартинес (“Атлетик”) билан шартнома имзоламоқчи. Ҳозирча “Барса” фақат Торрес учун пул тўлашга тайёр, Галан ва Мартинес бўйича музокараларда уларнинг нархини туширишга ҳаракат қилмоқда. Айни пайтда жамоа ҳимоясида Жерард Пике, Эрик Гарция, Роналд Араухолар бор. Шу боис, 31 ёшли Мартинеснинг эҳтимолий трансфери саволлар туғдирмоқда. “Барса” ҳимоя чизиғига 100 миллион евро сарфламоқчи. “Барса”нинг ҳозирги стратегияси яна молиявий ҳалокатга олиб келиши мумкин. Клуб Чемпионлар лигасида ғалаба қозонган тақдирда ҳам мукофот пуллари унинг трансфер харажатларини қопламайди. Ла Лигада эса “Реал”ни ортда қолдириш вазифаси муаммоли кўринади. Клуб янги ўйинчиларни сотиб олиш ва уларни сотиш ўртасида мувозанатни сақлаши керак. Каталонияликлар олдида “Арсенал” йўлидан бориш варианти бор эди - ёшларга сармоя киритиш, бир неча йил катта совринлар учун курашишдан воз кечиш ҳамда тўлов балансини тартибга солиш. Аммо, Лапорта барча мусобақаларда ғалаба қозонишни истайди. Шунинг учун клуб имкон қадар тезроқ ўйинчиларни сотиш билан шуғулланиши керак.

Жамшидбек Амиров

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

“Барса”да молиявий ислоҳотлар давом этaди | Zamon.uz