“Лестер” Фофана билан хайрлашишга тайёр
Клуб футболчини 70 миллион еврога сотмоқчи.

“СBS” нашри журналисти Бен Жейкобсга кўра, “Лестер Сити” ҳимоячи Уэсли Фофана билан хайрлашишга тайёр.
Манбага кўра, “тулкилар” камида 70 миллион евролик таклифларни кўриб чиқади. Лондоннинг “Челси” клуби ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда. Клуб “Севиля”дан Жюл Кундени сотиб олиш борасидаги келишувга эриша олмаслиги мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг 15 майида Уэсли “Сент-Этен” билан илк профессионал шартномасини имзолаганди. У 2020 йилдан бери “Лестер” футболчиси ҳисобланади. Ўтган мавсумда у жамоа сафида 11 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урган. Трансфермаркт портали футболчининг нархини 42 миллион еврога деб баҳоламоқда.







