0

Ёшлар бугунги тўйлар ҳақида қандай фикрда?

Zamon.uz уларнинг бу борадаги мулоҳазаларини ўрганди.

Ёшлар бугунги тўйлар ҳақида қандай фикрда?


 

Ҳамманинг топгани тўйларга буюрсин. Бу фақат яхши ният ва дуонинг ўзигина эмас, балки амалда ҳам ҳар ким топганини тўйга сарфлашга ҳаракат қилади. Шунинг учун тўй жамиятимиз маданиятининг ажралмас қисмига айланган.


Топармон одамларга тўй қилиш қийин эмас. Илгаридай ўчоқ-қозон, идиш-товоқ ахтариб юрмайди. Қоп орқалаб, бозор-ўчар қилмайди. Дастурхонга қўйиладиган мева-чевагача тўйхонада бор. (Тўйга айтишда ҳам муаммо йўқ. Қариндош-уруғ, ёру-дўстлар, маҳалладошлар группасига битта эълон қўйилади, қарабсизки, ҳамма тўй кунидан хабардор). 


Тўй-бир умр йиғганингни бир кунда сочадиган кунми? Бугунги кун ёшларига ҳозирги тўйларнинг қайси жиҳатлари маъқул? Улар тўйларни қандай ўтказиш тарафдори? Оила қуриш остонасида турган бўлажак келин ва куёв тўйини хоҳлайди? Zamon.uz бу борада уларнинг фикрлари билан қизиқди.


Гулзира Садатдинова, (18 ёш):


Менга ҳозирги тўйлардаги кортеж-машиналар қатор бўлиб шаҳарни айланиб чиқиши унчалик ёқмайди. Ташқаридан қарасангиз, зўр бўлиб кўриниши мумкин. Лекин кўпинча келинчак чарчаб фақат мажбурий юради. Бу нарса фақат фотосессия учун. Кортеж вақтида бахтли бўлиб, юради деб ўйламайман. Шу кортежни бошқачароқ қилиб ўзгартириш керак, менимча. Масалан, тўйдан олдин ёки тўйдан кейин дугоналари билан айланиб юрадиган қилиб… Яхшилаб ўйлаб қарасангиз, ростдан ҳам куннинг қоқ ярими — туш вақтида бўлади. Фақат расмга тушиш учун ёлғондан каптарларни учириб, ҳужжатбозлик учунми қилинади-да бизларда. Шуни бошқача қилиб ўзгартиришни хоҳлайман.


Менга 30 кишилик, тўйни кичкина қилиб ўтказиш ёқмайди. Чунки ёши катта танишларимнинг ўзи 30 нафардан зиёд. Лекин баъзи пайтлар чет элдаги тўйларга ҳавас қиламан.

 

Умуман олганда, менга тўйни кўпчилик билан ўтказиш ёқади. Гап бизнинг менталитетга ҳам келиб тақалади. Яъни, тўйимда одам кўпайиб кетаётгани учун сени чақиролмайман, деб айтолмаймиз-ку.


Мисол учун, карантиндаги тўйларда 30 кишидан ортиқ одам бўлмасин, акс ҳолда жавобгарликка тортилади деган қоидалар ҳам бўлди. Лекин аксарият одамлар бунга риоя қилишмади. Балки, ташқаридан қараганда тўйлар 30 одамлик бўлиб кўрингандир. Бироқ, ундан кўп одамлар билан ўтди.


Тўйларда спиртли ичимликлар қўйилишига ҳам қаршиман. Аёллар олиб кетиб юрадиган “сарсон сарполар”ни ёқтирмайман. Олиб келган нарсасини қайтариб, яна алмаштириб, олиб кетади. 2 метр материал ортидан қанча ғийбатлар келиб чиқади. Иғво-ю жанжаллар кўпаяди.


Тўй инсон ҳаётида бир марта бўлади, дегани бу одамларга тақлид қилиб, фалончидан қолиб кетмай деган ўй билан ортиқча харажат қилиш керак, дегани эмас. Ўзингизга қулай бўлган тарафни ўйлаб кўриб, ўтказиш керак.


Муҳаббат Асембаева (22 ёш):


Мен дабдабали тўйларга унча қизиқмайман. Келажакда турмушга чиқадиган бўлсам иккала тараф келишиб, тўйни ўртача қилиб ўтказиб беришини хоҳлайман. Қарз олиб, дабдабали тўй қилгандан кўра, қарзсиз оддийроқ тўй қилган яхши. Тўйнинг қарзини узаман дея, чамадонини орқалаб чет элма-чет эл сарсон юрганлар қанча?


Ҳозир баъзилар тўйини кам харажат ўтказиб, чет элга саёҳат қилишни маъқул кўряпти. Майли, улар ўша давлатда бир ҳафта дам олар, ўн кун дам олар. Аммо буни ўрнига ёш оила ўзлари учун зарур бўлган кам-кемтикларини тўлдирса бўлади (масалан янги уйга бошланғич тўлов). Фикримча, чет элга саёҳат қилиш қочмайди.  Уй, машина олиб бўлгандан кейин оилавий саёҳат қилса ҳам ярашаверади.


Менга ўзимизнинг миллий руҳда ўтадиган қорақалпоқ тўйлари ёқади. Ҳозирда бундай тўйлар кам бўлса ҳам, муҳими бор. Миллий нақшлар туширилган қора уйларда қорақалпоқ миллий кийимларини кийган келинчаклар чиройли кўринади.


Алишер Бозорбоев (22 ёш):


Ҳаммада ошна-оғайни, орзу-ҳавас бор. Тўйимни ундай қилсам, бундай қилсам дейди. Менимча, тўйда тежаш шарт эмас. Бу бир умр тарихга муҳрланадиган қувончли кун. Шу сабабли, уни кўнгилдагидек ўтказган яхши, менимча. Қолгани секин бўлаверади. Пул топиладиган нарса.


Гўзал Жумамуротова (19 ёш):

 

Мен чет эл тўйларини ёқтираман. Европа давлатларидаги ихчам, фақат яқин инсонлари атрофида боғларда ўтадиган, дастурхони енгил — ичимлик ва ширинликлардан иборат бўлган тўйларга ҳавас қиламан.


Тўғри, тўй ҳаётингизда бир маротаба бўлади. Шунинг учун ҳам тўй кўнгилдагидек ўтиши керак. Лекин исрофгарчиликларсиз.


Менимча, тўйга ҳеч ким икки-уч хил овқат ейиш учун бормайди. Эркагу-аёлга тарқатиладиган матолар ҳам ортиқча. Буларни йўқотиш керак. Кортеж деган нарсага ҳам қаршиман. Ортиқча оворагарчилик.

 

Муаллиф: Гулбону Абатбаева

custom img

Қўқондаги уйда ҳам портлаш юз берди. Қурбон бор

Портлаш оқибатида 4 киши шаҳар тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

custom img

Хилола Умарова вазир ўринбосари ва университет ректори лавозимига тайинланди

Шу муносабат билан Президенти Администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилди.

custom img

Рамазон ойидаги хайрия тадбирларига 1 триллион сўм ажратилади

Ажратилган маблағлар эҳтиёжманд оилалар, кексалар ва ногиронлиги бор шахсларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.

custom img

Шайхонтоҳур туманида хонадонда ёнғин содир бўлди

Қутқарув техникалари ҳодиса жойига уч дақиқада етиб борган бўлиб, ҳозирда ёнғинни ўчириш ишлари давом этмоқда.

custom img

Рамазон ойи 19 февралдан бошланади

Шавкат Мирзиёев “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги қарорни имзолади.

custom img

Андижон шаҳар ҳокими калтаклангани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Элёрбек Каримов ижтимоий тармоқлардаги маълумотларни ёлғон деб атади.

custom img

Ўзбекистоннинг “Мирзо Улуғбек” сунъий йўлдоши 2028 йилда учирилиши мумкин

Шавкат Мирзиёев биринчи миллий космонавтни тайёрлаш ва илмий сунъий йўлдош яратиш режалари билан танишди.

custom img

Тошкентда кўп қаватли уйнинг асосий таянч девори бузилгани аниқланди

Ҳолат юзасидан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"