Алекс Фергюсон “Манчестер Юнайтед”га қайтади
У клубда маслаҳатчи лавозимида иш бошлайди.

“Манчестер Юнайтед”нинг собиқ бош мураббийи Сер Алекс Фергюсон жамоага қайтади. Бу ҳақда “Daily Mail” нашри хабар берди.
Манбага кўра, шотландиялик мураббий клуб бош директори Ричард Арнолднинг маслаҳатчисига айланади.
Фергюсонга қарор қабул қилишда “Манчестер Юнайтед”нинг собиқ сардори Браян Робсон, клубнинг собиқ спорт директори Жон Мертоу ва клубнинг собиқ ижрочи директори Девид Гиллнинг ўрни бор.
Эслатиб ўтамиз, Алекс Фергюсон “Манчестер Юнайтед”ни 1986 йилдан 2013 йилгача бошқарган. Мутахассис Британия футболи тарихида энг кўп мукофотни қўлга киритган мураббий ҳисобланади.







