Спорт

Америка шарафини ҳимоя қилаётган Гулруҳбегимдан кутилмаган қарор

У Ўзбекистонга қарши дона сурмайдиган бўлди.

Америка шарафини ҳимоя қилаётган Гулруҳбегимдан кутилмаган қарор

 

Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси давом этмоқда. Бугун Олимпиаданинг 2-тур партиялари ўйналади. Аёллар ўртасидаги баҳсларда Ўзбекистон- АҚШ учрашуви бўлиб ўтади. Ҳар икки терма жамоа ҳам кеча 1-турда бир хил 4:0 ҳисобидаги ғалабани тантана қилган. Америкаликлар сафида ҳамюртимиз Гулруҳбегим Тоҳиржонова ҳам ғалаба нашидасини сурган эди.

 

Бугунги қарама-қаршиликда Тоҳиржонованинг ўзбекистонликларга қарши дона суриши кутилганди. Бироқ берилган жуфтликларда халқаро гроссмейстеримиз Гулруҳбегимнинг исм-шарифи киритилмаган.

 

АҚШ - Ўзбекистон (жуфтликлар)

Ирина Круш (2430) - Нилуфар Ёқуббоева (2299)

Карисса Йип (2416) - Умида Омонова (2195)

Анна Затонских (2383) - Афруза Ҳамдамова (1969)

Татев Абрахамян (2291) - Маржона Маликова (1756)

Маълумот учун, АҚШ терма жамоаси жаҳон таснифида 7, Ўзбекистон эса 46-поғонадан жой олган.

 

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

Америка шарафини ҳимоя қилаётган Гулруҳбегимдан кутилмаган қарор | Zamon.uz