Бу таклифдан воз кечганман — Хави
“Барса” мураббийи Месси ҳақида гапирди.

“Барселона” бош мураббийи Хави “ПСЖ” ҳужумчиси Лионел Мессининг яна жамоага қайтиши мумкинлиги ҳақида фикр билдирди:
“Мен аллақачон Мессини жамоага таклиф қилиш вариантидан воз кечганман. Менимча унинг “Барселонa”даги футболчилик фаолияти тугаган. Шунингдек, Мессининг бошқа клуб билан шартномаси бор”, — дея “Маrcа” нашри Хавининг сўзларидан иқтбос келтирди.
Эслатиб ўтамиз, Месси 2005 йилдан 2021 йилгача “Барселона” жамоасида ўйнаган. Бу вақт ичида у барча мусобақаларда 776 та ўйин ўтказиб, 670 та гол ва 302 та голли узатмани амалга оширган.
2021 йилда Месси “Барселона”ни тарк этиб, “ПСЖ”га ўтди.Унинг парижликлар билан шартномаси 2023 йилгача мўлжалланган.







