Москвада ўзбекистонликлар ёниб кетган хостел эгалари ҳибсга олинди
Тергов фожиа сабабларининг турли версияларини текширмоқда.

Россия Тергов қўмитаси бош бошқармасининг хабар беришича, улар хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган хизматлар кўрсатишда гумон қилинмоқда.
Ташкилотнинг 55 ёшли асосчиси ва 24 ёшли раҳбарига нисбатан айблов эълон қилинади.
Тергов фожиа сабабларининг турли версияларини текширмоқда. Асосий сабаблардан бири электр симларидаги носозлик экани айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Москва шаҳрида ёнғин содир бўлгани, қкрбонлар орасида Ўзбекистон фуқаролари борлиги ҳақида хабар берилганди.







