Спорт

“Барселона” яна трансфер устида ишламоқда

Клуб “Челси” футболчисини сотиб олмоқчи.

“Барселона” яна трансфер устида ишламоқда

 

Каталониянинг “Барселона” клуби Лондоннинг “Челси” клубининг испаниялик ҳимоячиси Маркос Алонсо вариантини кўриб чиқмоқда.

 

Бу ҳақда “Sport.es” нашри хабар берди. Манбага кўра, Каталония клуби яна бир испаниялик ҳимоячини сотиб олишни кўриб чиқмоқда. Клуб Германиянинг “РБ Лейпциг” клуби ҳимоячиси Анжелинога ҳам қизиқиш билдирмоқда. “Барселона” агар Алонсонинг трансфери бўйича келишувга эриша олмаса, бу футболчини қўлга киритишга ҳаракат қилади.

 

Анжелино ўтган мавсумда 45 та ўйинда майдонга тушиб, 3 марта рақиб дарвозасини ишғол қилган ва 13 марта шерикларига голли узатма берган.

 

Маркос Алонсо эса 2016 йилдан бери “Челси”да ўйнаб келмоқда. Ўшандан бери ҳимоячи 212 та ўйинда майдонга тушиб, 29 та гол урди ва 23 та голли узатмани амалга оширди.

 

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

“Барселона” яна трансфер устида ишламоқда | Zamon.uz