энг долзарб

Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси якунлари бўйича маълумот берилди

Конституциявий қонун лойиҳасини референдумга қўйилишини режалаштирганлиги айтилди.

Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси якунлари бўйича маълумот берилди

 

Бугун Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси якунлари бўйича Қонунчилик палатасидаги масъул қўмиталарнинг брифинги бўлиб ўтди.

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Жаҳонгир Ширинов таклифлар бўйича маълумот берди.  Умумхалқ муҳокамаси даврида вазирлик, идора ва ташкилотларда, республика бўйича барча туман ва шаҳарларда, шунингдек Олий Мажлис депутатлари ва сенаторлар, сиёсий партиялар, маҳаллий Кенгаш депутатларининг сайловчилар билан учрашувларида жами 20 мингга яқин муҳокама тадбирлари ташкил қилинди.

 

Конституцион ислоҳотлар масаласи ОАВда кенг ёритилгани алоҳида қайд этилди.  Хусусан, давлат ва нодавлат телеканалларда 11 606 та лавҳалар, интервьюлар, информацион ва махсус кўрсатувлар эфирга узатилди, радиоканалларда 2 997 та информацион ва махсус эшиттиришлар ташкил қилинди.Марказий, ҳудудий ва сиёсий партиялар нашрларида жами 1138 та мақолалар чоп этилди. Конституциявий ислоҳотлар юзасидан интернет нашрлари ва ижтимоий тармоқларда жами 46 720 та ахборот материаллари эълон қилинди.

 

Умумхалқ муҳокамасига чиқарилгандан сўнг бугунга кадар 150 мингдан ортиқ таклифлар келиб тушди. Таклифларнинг 67 фоизини 30 ёшгача бўлган ёшлар тақдим этган.Ҳудудлар кесимида таклифларнинг энг кўпи Тошкент вилоятидан 13,6 % (20 587 таси), Тошкент шаҳридан 12,5 %  (18 933 таси), Андижон вилоятидан 9,3 % (14 020 таси), Хоразм вилоятидан 8,5 % (12 803 таси), Самарқанд вилоятидан 7,7 % (11 601 таси), Фарғона вилоятидан 7,1 % (10 711 таси) келиб тушган.

 

Хориждаги ватандошлар ҳам умумхалқ муҳокамасида фаол бўлгани маълум қилинди.

 

"Яна қўмиталарнинг қўшма йиғилишини ўтказамиз, ундан кейин сиёсий партиялар фракцияларида муҳокамалар ўтказамиз ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ялпи мажлиси кун тартибига олиб чиқамиз. Албатта ҳар бир жараённи очиқ ва ошкора ёритиб борамиз.Қонун лойиҳасининг матни тайёр бўлиши билан уни депутатларимиз муҳокамасига киритамиз. Депутатларимиз фикрини олган ҳолда кейинчалик тайёр бўладиган Конституциявий қонун лойиҳасини референдумга қўйилишини режалаштирганмиз",  — деди брифингда Ж.Ширинов.

 

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси якунлари бўйича маълумот берилди | Zamon.uz