Таълим

Нурдумда янги боғча ишга тушди

Унинг қурилишига 1 миллиард 331 миллион сўм сарфланган.

Нурдумда янги боғча ишга тушди

 

Бугун Самарқанд вилояти Нуробод туманида жойлашган Нурдум қишлоғида янги боғча расман очилди. Шу муносабат билан янги бунёд этилган 21-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

 

Унда туман ҳокими Ш. Юлдошев, сектор раҳбарлари ва маҳаллий аҳоли вакиллари иштирок этди.

 

Янги ташкил этилган давлат мактабгача таълим ташкилоти замонавий мебеллар, ўқув-услубий, дидактик материаллар ҳамда турли-хил ўйинчоқлар билан жиҳозланган.

 

Маълумот ўрнида: ушбу мактабгача таълим ташкилоти 60 ўринли бўлиб, унинг қурилишига вилоят маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан 1 миллиард 331 миллион сўм маблағ йўналтирилган.

 

Шунингдек, Нурдум маҳалласида 2 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти мавжуд бўлиб, мазкур таълим ёшидаги болалар сони 385 нафарни ташкил этади.

 

Таълим ва илм-фан ягона бошқарув тизимида: янги модель нималарни ўзгартиради?

Таълим ва илм-фан ягона бошқарув тизимида: янги модель нималарни ўзгартиради?

Таълим ва илм-фанни бошқариш бўйича янги ислоҳотлар халқаро тажрибага асосланмоқда.

Таълим соҳасидаги бугунги янгиланишларнинг асосий мазмун-моҳияти нимада?

Таълим соҳасидаги бугунги янгиланишларнинг асосий мазмун-моҳияти нимада?

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов таълим тизимидаги янги ислоҳотлар мазмунини тушунтирди.

Таълим тизимида катта ислоҳот: икки вазирлик ягона Таълим ва илм-фан вазирлиги сифатида қайта ташкил этилди

Таълим тизимида катта ислоҳот: икки вазирлик ягона Таълим ва илм-фан вазирлиги сифатида қайта ташкил этилди

Ушбу ислоҳот орқали таълимнинг барча турлари ўртасидаги ўзаро узвийлик ва бардавомликни таъминлаш кўзда тутилган.

Миллий сертификатдаги балл бериш тизими қайта кўриб чиқилади

Миллий сертификатдаги балл бериш тизими қайта кўриб чиқилади

Бунга сертификат орқали ОТМга ҳужжат топшираётган абитуриентлар сонининг йилдан-йилга ошиб бораётгани сабаб бўлмоқда.

Абитуриентларга олтинчи таълим йўналишини танлаш имконияти бу йилдан жорий этиладими?

Абитуриентларга олтинчи таълим йўналишини танлаш имконияти бу йилдан жорий этиладими?

56,7 баллдан кам балл тўплаган абитуриентлар сони ҳам маълум қилинди.

ОТМларга кириш имтиҳонлари натижалари эълон қилинди

ОТМларга кириш имтиҳонлари натижалари эълон қилинди

Абитуриентлар ўз натижаларини тўрт хил усулда билиши мумкин.

5 йиллик иш стажига эга фуқароларга олийгоҳга тавсиянома берувчи ташкилотлар рўйхати тасдиқланди

5 йиллик иш стажига эга фуқароларга олийгоҳга тавсиянома берувчи ташкилотлар рўйхати тасдиқланди

Тасдиқланган рўйхатдан жами 87 та вазирлик, идора, давлат органи, агентлик, уюшма ва йирик корхоналар ўрин олган.

“Келажак учун хорижий тил” лойиҳаси доирасида 10 мингдан ортиқ ўқувчи миллий сертификат олди

“Келажак учун хорижий тил” лойиҳаси доирасида 10 мингдан ортиқ ўқувчи миллий сертификат олди

40 мингга яқин 11-синф ўқувчисининг хорижий тил бўйича билим ва кўникмалари оширилди.

Нурдумда янги боғча ишга тушди | Zamon.uz