Вейналдум “Рома”га ўтишга яқин турибди
У “ПСЖ”ни тарк этади.

“ПСЖ” ва Голландия терма жамоасининг 31 ёшли ярим ҳимоячиси Жоржиньо Вейналдум тез орада ижара асосида Италиянинг “Рома” клубига ўтади. Бу ҳақда журналист Николо Шира ўзининг twitter саҳифасида хабар берди.
Манбага кўра, “Рома” футболчини сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади. Бироқ, агар Рим клуби 2023/2024 йилги мавсумда Чемпионлар лигасида ўйнаса, бу мажбурий тарзда амалга оширилади. Хабар қилинишича, “ПСЖ” Вейналдумнинг ижара муддати давомида маошининг 40 фоизини тўлайди.
Олдинроқ, инсайдер голландиялик футболчи “ПСЖ”нинг янги бош мураббийи Кристоф Галтиернинг режаларига киритилмагани, шунинг учун у клубни ҳеч қандай сабабсиз тарк этиши мумкинлиги маълум бўлганди.







