Спорт

ЕЧЛда ғолиб бўлмаган юлдузлар

Улар бу мавсумда яна кубок учун курашади.

ЕЧЛда ғолиб бўлмаган юлдузлар

 

Европа чемпионлар лигасида ғалаба қозониш ҳар бир футболчининг орзуси ҳисобланади. Қуйида ушбу мусобақада иштирок этган, бироқ чемпионликни қўлга кирита олмаётган юлдуз футболчилар билан танишишингиз мумкин.

 

Златан Ибраҳимович, “Милан”

 

Ибраҳимович узоқ йиллик футболдаги фаолияти давомида ҳеч қачон Чемпионлар Лигаси кубогини боши узра кўтармаган. Аммо Златан ёши улғайган бўлишига қарамай ҳали ҳам футбол ўйнаб келмоқда. Унда кубокни ютиш учун яна камида битта имкониятга эга.

 

Кевин Де Брюйне, “Манчестер Сити”

 

Гвардиола қўл остидаги “Ман Сити” анчадан бери Чемпионлар лигасида ғалаба қозонишга ҳаракат қилиб келмоқда. Бироқ, турнирда жамоага бироз омад етишмаяпти. “Шаҳарликлар” кейинги мавсумда яна бир бор чемпионлик учун ҳаракат қилади.

 

Эрлинг Ҳоланд, “Манчестер Сити”

 

Норвегиялик ҳужумчида аввал Чемпионлар лигаси учун курашиш имконияти ҳам бўлмаган. Чунки, у совринга жиддий даъво қилмаган жамоаларда ўйнаган. Аммо, кейинги мавсум “Манчестер Сити” билан бунга уриниб кўриши мумкин.

 

Ҳарри Кейн, “Тоттенҳем”

 

Кейн “Тоттенҳем” билан соврин ютиш учун кўп имкониятларга эга эмас эди. Лекин ҳали ҳам унда Чемпионлар лигасида ғалаба қозониш имконияти бор. Футболчи 2019 йилда ғолибликни қўлга киритиши мумкин эди. Бироқ, “Тоттенҳем” ўшанда “Ливерпул”га ютқазиб қўйганди.

 

Килиан Мбаппе, “ПСЖ”

 

Футболчи учун Чемпионлар лигасида ғалаба қозониш ҳозирча орзу бўлиб қолмоқда. 2020 йили финалда Франсиялик футболчи чемпионлик учун жуда яқин келганди. Аммо парижликлар ўшанда "Бавария"га ютқазиб қўйганди.

 

Ромелу Лукаку, “Интер”

 

Лукаку Чемпионлар лигасида ғолиблик учун курашган кўплаб клубларда ўйнашга муваффақ бўлди. Аммо ҳалигача 29 ёшли футболчи кубокни боши узра юқорига кўтара олмади. Бу мавсумда футболчи "Интер" билан чемпионлик учун курашади.

 

Пол Погба, “Ювентус”

 

Погба ҳам фаолияти давомида бир нечта топ-клубларда ўйнаган, бироқ у “Манчестер Юнайтед” билан ҳам, "Юве" билан ҳам Чемпионлар лигасида ғолиб чиқа олмади.

 

Антуан Гризманн, “Атлетико”

 

Гризман жамоаси билан Чемпионлар лигасидаги финалида “Реал Мадрид”дан мағлубиятга учраган. “Барселона” сафида ҳам буни амалга ошириш имкони бўлмади. Гризманн яна “Атлетико” билан кубок учун курашишга ҳаракат қилади.

Жамшидбек Амиров

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

ЕЧЛда ғолиб бўлмаган юлдузлар | Zamon.uz