“Барса”нинг омадсиз трансферлари
Улар клуб кутган натижани бермаган.

Сўнгги йилларда каталонияликлар трансфер бозорига сарфлаган юзлаб миллион долларлар мусобақаларда муносиб иштирок этиш имкониятини бермади.
Клуб 2016 йилдан сўнг бир қатор номдор футболчиларни юқори маблағ эвазига сотиб олди. Бироқ, оз фурсатдан сўнг бу трансферлар ўзини оқламади. Бир қатор футболчилар “Барселона”ни тарк этишга ҳам улгурди. Қуйида ушбу ўйинчиларнинг Каталониядаги фаолияти ҳақида маълумотга эга бўлишингиз мумкин.
Дарвозабон: Нето – 26 000 000 евро
У 2019 йилнинг ёзида “Валенция”дан кўчиб ўтган. Нето ҳозирда “Барселона”нинг иккинчи дарвозабони.
Дарвозабон Марк-Андре тер Штеген билан рақобатлашиши керак эди, аммо бу амалга ошмади. “Барселона”да бразилиялик футболчи уч йил давомида 21 та ўйин ўтказиб, 20 та гол ўтказиб юборди. 2020/2021 йилги мавсумда Испания кубогини қўлга киритди. Бир йилдан сўнг 33 ёшли дарвозабоннинг шартномаси тугайди ва “Барселона” уни текинга қўйиб юбориши мумкин.
Ўнг қанот ҳимоячиси: Нелсон Семедо – 35 700 000 евро
Футболчи 2017 йилнинг ёзида “Бенфика”дан трансфер қилинган. Сўнгги икки йилда у “Вулверхемптон” футболчиси сифатида тўп сурди. Семедо уч йил ичида “Барселона” сафида 123 та ўйинда майдонга тушди. Бу вақт давомида “кўканорранглилар” сафида иккита чемпионлик, Кубок ва Испания Суперкубогини қўлга киритди. “Барселона” португалияликнинг трансферига қаршилик қилгани қарамай ва футболчи инглиз клубига 32 миллион евро эвазига трансфер қилинди.
Марказий ҳимоячи: Клеман Ленгле – 35 900 000 евро
Ланле 2018 йил “Севиля”дан сотиб олинган эди. Натижа у айни дамда “Тоттенҳем”га бир йиллик ижарага бериб юборилди. 2021/2022 йилги мавсумда Ленгле жароҳатлар туфайли асосий таркибдаги ўрнини йўқотди. Шу сабабли футболчи захирада қолиб кетмаслик учун “Тоттенҳем”га йўл олди. Англияда ҳимоячи ҳали ўйнамаган: “Барселона”дан олдин у “Севиля” ва “Нанси”да тўп сурган. Лондонда франсиялик футболчи Кристиан Ромеро, Эрик Даер, Давинсон Санчес ва Яфет Танганга билан рақобатлашиши керак. Унинг яна захира ўриндиғида қолиш хавфи катта. “Барселона” билан Ленгле Испания чемпиони бўлди ва Испания кубоги ва Суперкубогини қўлга киритди.
Чап қанот: Эктор Жуниор Фирпо – 20 000 000 евро
Футболчининг трансфери 2019 йилнинг ёзида амалга оширилган. У “Барселона”га “Бетис”дан келиб қўшилган. Ўтган йили Фирпо 15 миллион евро эвазига “Лидс”га бориб қўшилди.
Икки йил давомида Фирпо “Барселона” сафида мустаҳкам ўрин эгалламади. У 2020/2021 йилги мавсумда клуб билан Қирол кубогини қўлга киритди, шу вақт ичида 41 ўйин ўтказди ва кичик жароҳатлар туфайли кўпинча майдонга тушолмади. “Лидс”даги дебют мавсумида Фирпо илк ўйинларданоқ майдонга тушди, бироқ бу ерда ҳам жароҳатлар уни четлаб ўтмади.
Марказий ярим ҳимоячи: Паулиньо — 40 000 000 евро
Бразилиялик футболчи Каталония клуби сафига 2017 йилнинг ёзида “Гуанчжоу” клубидан келиб қўшилган. Натижада эса ўша йилнинг ўзида “Коринтианc” жамоасига сафига ўтиб кетди.
Паулиньо “Барселона” сафида элликта ўйин ўтказди. 2017/2018 йилги мавсумда ярим ҳимоячи тўққизта гол урди ва учта голли узатмани амалга оширди. Мамлакат чемпионлиги ва Испания кубогини қўлга киритди. Каталония клуби ҳам футболчидан яхшигина пул ишлаб олди. Аввалига уни “Гуанчжоу”га 5,5 миллион еврога ижарага берди. Кейин эса 42 миллион еврога сотишди.
Марказий ярим ҳимоячи: Миралем Пянич – 60 000 000 евро
Футболчи 2020 йилнинг ёзида “Ювентус”дан “Барса”га ўтди. Шундан сўнг “Бешиктош”да бир йил ижара асосида ўйнаб, ҳозир яна “Барселона”га қайтди.
Пяничнинг трансфери ҳам муваффақиятсиз деб баҳоланмоқда. Босниялик футболчи 2020/2021 йилги мавсумда 30 та ўйинда майдонга тушиб, биронта ҳам гол ура олмади. Ўтган мавсумни Туркияда ўтказгач, Пянич “Барселона”да ўз ўрнини эгаллашга иккинчи бор уриниб кўради.
Ўнг қанот ҳимоячиси: Усмон Дембеле —140 000 000 евро
Дембеле 2017 йилнинг ёзида “Боруссия Д” клубидан трансфер қилинган эди. Натижа айни дамда футболчи асосий таркибдан тушиб кетди. Бироқ, яқинда унинг шартномаси яна узайтирилди.
140 миллион евро тўланган футболчини сотиб юбориш аҳмоқлик бўлиши мумкин. Шу боис “Барселона” Дембеле билан шартномани яна икки йилга узайтирди. 2021/2022 йилги мавсум форвард учун клубга қўшилганидан бери энг самарали бўлди (“гол+пас” тизимида 1+13). Усмон келаси йили муваффақиятсизликка учраган тақдирда ҳам уни бирон жойга сотиш ва етарлича маблағ ишлаб олиш мумкин. Бу
70 миллион евродан кам маблағ бўлиши аниқ. “Барселона”даги беш йил ичида француз жароҳати туфайли деярли 700 кунни ўтказиб юборди.
Марказ ҳужумчиси: Антуан Гризманн – 120 000 000 евро
Франсиялик футболчи 2019 йил ёзида “Атлетико” катта сумма эвазига сотиб олинган эди. Бироқ, ўтган йили яна Мадрид жамоасига қайтди.
Ҳужумчи Мадриддан “Барселона”га ўтганидан сўнг, “Атлетико” 2013/2014 йилги мавсумдан бери биринчи марта Премьерада ғалаба қозонди. Каталонияда икки йил давомида форвард фақат Испания кубогини қўлга киритди ва пойтахтга ижара асосида қайтди. 2020/202 йилги мавсумда футболчи Ла Лиганинг 26 ўйинида атиги 3 та гол урди.
Чап қанот ҳимоячиси: Филиппе Коутиньо — 135 000 000 евро
Футболчининг трансфери 2018 йил қишида амалга оширилган. У ўшанда “Ливерпул”дан сотиб олинади. Натижада ўтган йили бразилиялик 20 миллион евро эвазига “Астон Вилла” клубига ўтиб кетди.
Коутиньонинг трансфери “Барселона”нинг яна бир муваффақиятсиз сармоясидир. Каталонияда ярим ҳимоячи ўзини кўрсата олмади. Жароҳат туфайли 45 та ўйинни ўтказиб юборди. “Бавария”даги бир йиллик ижара бразилиялик футболчининг “Ливерпул”да кўрсатган формасига қайтишига ёрдам бермади. Катта харажатларга қарамай, “Барселона” Коутиньодан қутулди: аввалига уни “Астон Вилла”га ижарага беришди, кейин эса охир-оқибат инглиз клубига Филиппенинг барча ҳуқуқларни сотишди.
Жамшидбек Амиров







