энг долзарб

Қозоғистонда уйда сақланган 10 нафар ўзбекистонлик қутқарилди

Улар мажбурий меҳнатга жалб қилиниб, маҳаллий аҳоли томонидан зўравонлик билан ушлаб турилган.

Қозоғистонда уйда сақланган 10 нафар ўзбекистонлик қутқарилди

 

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида 10 нафар ўзбекистонлик мажбурий меҳнатга жалб қилиниб, маҳаллий аҳоли томонидан зўравонлик билан ушлаб турилгани айтилмоқда.

 

Аниқланишича, 3 нафар Ўзбекистон фуқароси меҳнатдан фойдаланиш мақсадида мажбуран ушлаб турилган 10 нафар ватандошимизни қутқаришда ёрдам сўраган ва Ўзбекистон Бош консуллигига мурожаат қилган.

 

 

Бош консуллик ходимлари Олмаота шаҳар ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари билан биргаликда Ўзбекистон фуқаролари жойлашган жойга боришган ва сўнг фуқаролар Бўстонлиқ туман ИИБга олиб кетилди. Жиноятчиларга нисбатан Қозоғистон Жиноят кодексининг 389-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

 

 

Зўравонлик билан қўрқитилиб, шахсий уйида сақланган, шахсий буюмлари ва уяли телефонлари олиб қўйилгани айтилган ватандошларимиз “Родник” жамоат фонди билан биргаликда фуқаролар 3 маҳал овқатланадиган ётоқхонага жойлаштирилди.

 

 

Тергов тадбирлари ўтказилиб, Ўзбекистон фуқароларига миллий паспортлари ва шахсий буюмлари қайтарилгач, 1 август куни барча фуқаролар Олмаота-Тошкент йўналишидаги автовокзалга кузатиб қўйилган. Ҳозирда улар Ўзбекистонга эсон-омон етиб келишган.

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

Қозоғистонда уйда сақланган 10 нафар ўзбекистонлик қутқарилди | Zamon.uz