Эдинсон Кавани Аргентина клубига ўтади
У “Бока Хуниорс” клуби билан келишувга яқин.

“Манчестер Юнайтед”нинг собиқ ҳужумчиси Эдинсон Кавани Аргентинанинг “Бока Хуниорс” клубига ўтишга яқин турибди. Бу ҳақда журналист Жонатан Пинаско ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.
Пинасконинг сўзларига кўра, томонлар аллақачон ҳамма нарсани ўзаро келишиб олишган. Ўтиш ҳақидаги расмий хабар эртага эълон қилинади.
Ҳужумчи ўтган мавсумда “Манчестер Юнайтед” сафида барча турнирлар доирасида 19 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди. Бунгача Кавани “ПСЖ”, “Наполи” ва “Палермо” клубларида тўп сурган.







