Садио Мане немис клубида энг кўп маош олувчи футболчи
У бу борада “Бавария” етакчиларини ортда қолдирди.

30 ёшли сенегаллик ҳужумчи Садио Мане “Бавария”да энг кўп маош олувчи футболчи ҳисобланади. “Bild” нашрининг хабарига кўра, унинг маоши йилига 22 миллион еврони ташкил этади.
Манбага кўра, кейинги ўринларда дарвозабон Мануэл Нойер (21 миллион евро) ва ҳужумчи Томас Мюллер (20,5 миллион евро) бормоқда. Ярим ҳимоячилар Лерой Сане (20 миллион евро), Кингсли Коман (20 миллион евро) ва Серж Гнабри (19 миллион евро) маош олади.
Шу ёзда Туриннинг “Ювентус” клубидан кўчиб ўтган ҳимоячи Маттейс де Лигтнинг маоши камайтирилган. “Бавария”да у йилига 16 миллион евро маош олади.







