ШҲТда Ўзбекистондаги конституциявий ислоҳотларга бағишланган давра суҳбати ўтказилди
Бундан олдин Нью-Йоркда ҳам шундай учрашув бўлиб ўтганди.

5 август куни ШҲТ котибиятида “Янги Ўзбекистонда Конституциявий ислоҳотлар” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар тарқатди.
Йиғилиш Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонаси, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, “Тараққиёт стратегияси” маркази ва ШҲТ котибияти ташаббуси билан ўтказилган. Унда ШҲТ, Хитой ТИВ ва етакчи сиёсатшунослик марказлари етакчи экспертлари қатнашди.
Ташкилот бош котиби Чжан Мин иштирокчиларга видеомурожаат йўллаган. У Ўзбекистонда ўтказилаётган ислоҳотларга юқори баҳо берди.
Аввалроқ Нью-Йоркда ҳам конституциявий ислоҳотларга бағишланган давра суҳбати ташкил этилганди.







