Жаҳон

Инсоният Хиросимадан керакли хулоса чиқарганми?

Бугун инсониятга қарши илк бор ядро қуроли қўлланганига 77 йил тўлди.

Инсоният Хиросимадан керакли хулоса чиқарганми?

 

 


“1945 йил 6 август мен учун алоҳида аҳамиятга эга кун, бу менинг иккинчи туғилган куним. Устимизга бомба ташланганда 9 ёшда эдим. Мен ҳодиса пайтида ўз уйимда, портлаш эпицентридан 2 километр узоқда эдим. Кутилмаган учқун бошим устидан зарба берди. У бутун Хиросимани ўзгартириб юборди. Бу саҳнани таърифлаш қийин. Бу ердаги жаҳаннамга ўхшайди”. 

 

Бу Хиросимада атом бомбаси портлашидан омон қолган Митимаса Хиратанинг хотиралари. Бундан 77 йил аввал инсониятга қарши илк бор ядро қуроли қўлланилди.  

 

Япония 6 август куни Хиросима, 9 август куни Нагасакидаги атом бомбаси портлаши оқибатида ярим миллион одам ҳалок бўлганини таъкидлайди. Бундан ташқари, юз минглаб инсонлар нурланиш қурбонига айланади. 

 

Орадан 80 йилга яқин вақт ўтган бўлса-да, дунё ушбу таҳдиддан тўлиқ қутулгани йўқ. Хиросима ва Нагасаки сабоқлари ҳали тўлиқ ўзлаштирилмаган. Афниқса, сўнгги йилларда ядро уруши хавфи бир неча баробарга ортган. Украина можароси бошлангач, бу хавотирлар яна-да ортган. 

 

“Ядро клуби”га кимлар аъзо?

 

“Ядро клуби” деганда ушбу турдаги қуролга эга давлатлар тушунилади. Ҳозирда расман АҚШ, Буюк Британия, Франция, Хитой, Россия, Исроил, Ҳиндистон, Покистон ва Шимолий Корея ядро қуролига эгалигини тан олган. 

 

1968 йил Нью Йоркда ўша пайтда энг йирик атом арсеналига эга беш давлат — АҚШ, Буюк Британия, Франция, Хитой ва Собиқ Иттифоқ томонидан Ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисида шартнома имзоланади. 

 

Аммо Покистон, Ҳиндистон ва Исроил бу келишувга қўшилмаган, бу уларнинг ядро қуролига эга бўлиши учун “баҳона” вазифасини ўтади. КХДР эса 90 йилларнинг бошида ундан чиқиб кетади. 

 

Дунёда қанча ядро қуроли бор?

 

Дунёдаги 90 фоиз ядро қуроллари АҚШ ва Россияга тегишли. Уларнинг ҳар бирида 5 мингдан ушбу турдаги ракеталар бор. Хусусан, РФда 5977 дона, АҚШда 5428 дона ядро қуроллари мавжуд. Ундан кейинги ўринда Хитой (350 та), Франция (290 та), Буюк Британия (225 та), Покистон (165 та), Ҳиндистон (160 та), Исроил (90 та), Шимолий Корея (20 та) турибди.

 

Ядро қуролига эга бўлиб, ундан воз кечган давлатлар борми?

 

Дунёда ядро қуролига эга бўлиб ёки уни яратишга яқин турган ҳолатда ундан воз кечган давлатлар ҳам бор. Масалан, ЖАР ва Ливия атом бомбасига эга бўлишга бир қадам қолганда режаларини бекор қилган. 

 

Собиқ иттифоқ тарқалиб кетгандан сўнг унинг ядро қуроллари Россиядан ташқари уч давлат: Украина, Қозоғистон ва Беларусда қолади. Улар ўз хоҳиши билан ундан воз кечишга қарор қилади ва шунда Лиссабон протоколи имзоланади. 

 

90 йиллар бошида Украина вақтинчалик дунёдаги учинчи (Россия ва АҚШдан кейин) энг йирик ядро арсеналига эга бўлди. Аммо 1994 йилги Будапешт меморандуми асосида Киев бу турдаги қуролладан бутунлай воз кечади, АҚШ ва Россия эса унинг ҳудудий яхлитлиги ҳамда суверенитети кафолатчиси бўлишга ваъда беради. 


Ядро уруши цивилизация учун жуда катта таҳдид бўлиб қолмоқда. Сайёрада Ерни бир неча марта йўқ қилиб ташлаш учун етарли захиралар бор. Бундан ташқари, турли террорчи ва радикал гуруҳларнинг атом бомбасига эга бўлиши хавфи мавжуд. Бу эса вазиятни кескин ўзгартириши, мисли кўрилмаган оқибатларга олиб келиши мумкин. 


Яна бир хавфли томони дунё сиёсатидаги турли ҳодисалар айрим давлатларда ядро қуроли хавфсизликнинг бирдан бир кафолати деган тасаввурни вужудга келтирмоқда. Аммо БМТ бош котиби Антониу Гутерриш айтганидек, “ядро қуроли хавфсизлик ҳақида ёлғон тасаввур беради”.

 

Муаллиф: Жаҳонгир Қўзиев 

 

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.

Эмлаш даражаси пасайди, касалланиш ошди: АҚШ қизамиқсиз мамлакат мақомидан айрилди

Эмлаш даражаси пасайди, касалланиш ошди: АҚШ қизамиқсиз мамлакат мақомидан айрилди

2026 йил бошидан буён мамлакатда 5 412 та касалланиш ҳолати қайд этилган.

АҚШ Украинага Донбассдан чиқиб кетиш эвазига НАТОга аъзоликни таклиф қилди — Зеленский

АҚШ Украинага Донбассдан чиқиб кетиш эвазига НАТОга аъзоликни таклиф қилди — Зеленский

Украина президенти мамлакат ўз ҳудудларини Россия таркибига қўшилган деб тан олмаслигини таъкидлади.