Қирғизистон айрим маҳсулотлар экспортига тақиқ қўйди
Бу ҳақда мамлакат Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизмати маълум қилди.

Қирғизистонда қайта ишланган қоғоз ва картон (макулатура ва чиқиндилар), ёғоч ва ёғоч маҳсулотларини Евроосиё иқтисодий иттифоқи божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга вақтинчалик тақиқ жорий этилди.
Қарор мамлакат ички бозорида хомашё танқислигининг кескин олдини олиш, шунингдек, ишлаб чиқаришни рағбатлантириш ва тайёр маҳсулот экспортини кўпайтириш мақсадида қабул қилинди.
Тақиқ олти ой муддатга жорий этилди.







