“Челси”да Вернерга нима бўлди?
У яна немис клубига қайтмоқда.

Тимо Вернер “Челси”ни тарк этади. Лондондаги икки йиллик фаолиятдан сўнг, клуб ҳужумчини яна “РБ Лейпциг”га қайтаради. Бу ҳақда Фабрицио Романо ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди. Европанинг энг кучли инсайдерининг фикрича, гап ижара ҳақида эмас, балки тўлиқ трансфер ҳақида кетмоқда. Немис футболчисининг инглиз клубидаги фаолияти якунига етган. У жамоадаги фаолияти давомида бироз омадсизликка учради.
2020 йилнинг баҳорида Тимо Германияда порлади. Шундан сўнг кутилганидек у топ-клублар нишонига айланди. Бундеслиганинг тўртта мавсумида 78 та гол урган ҳужумчи ҳаммани бирдек қизиқтирар эди. “Ливерпул” ҳам ўша вақтда “Лейпциг” билан фаол алоқада эди. Вернер ҳам инглиз клубига ўтишни хоҳлашини маълум қилди. Ҳамда мазкур трансфер амалгa ошиши мумкин эди.
Бироқ кейин вазият кескин ўзгарди. “Ливерпул” трансфер жараёнини кечиктирди. Сабаби Мане, Фирмино, ва Салаҳ учлигини ўзгартириб бўлмаслиги борасида қарорга келинди. Шу тариқа Вернер учун юқори маблағ сарфланмади.
Ўшанда “Челси”да ҳам бу трансфер ғояси пайдо бўлди. Френк Лемпард Вернерни муваффақиятга эришиш мумкинлигига ишонтирди ва клуб зудлик билан “Лейпциг”га 53 миллион евролик трансферни таклиф этди.
Шунда немис клуби директори Марина Грановская инглизларнинг трансфердаги ғалабасини қуйидагича таърифлади:
“Биз Вернернинг “Челси” фойдасига танлов қилганидан жуда хурсандмиз. Тимо ёш ва истиқболи бор футболчи”.
У вақтда Грановская билан ҳеч ким баҳслашмаган бўларди. Чунки, “Челси” супер келишувга эришганга ўхшарди.
Вернер эса ҳар мавсумда яхши ўйин кўрсатишга ҳаракат қила бошлади. Тимо нархи 2020 йилнинг март ойида 80 миллион еврога етганди. Мавсум охирига келиб, нарх бироз пасайди, лекин барибир бу қиймат йўқолиб кетмади. Бироқ бугунга келиб, 26 ёшида энг яхши жисмоний ҳолатда бўлиши керак бўлганда Тимо 35 миллион еврога баҳоланди.
Вернернинг статистикаси ҳам пасайиб бормоқда. 2019/2020 йилги мавсумда Тимо Бундеслиганинг 34 ўйинида 28 та гол урган ва 8 та голли узатмани амалга оширган. Бироқ у 2020/2021 йилги мавсумда Премьер-лиганинг 35 та ўйинида 6 та гол урди ва 8 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Кейинги йилги мавсумда эса 21 ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди. Қўшимчасига соғлиғидаги муаммолар туфайли бир ойни ва коронавирус оқибатида уч ҳафтани ўтказиб юборди.
Вернернинг деградацияси ҳақидаги тезис илғор статистик маълумотлар билан ҳам тасдиқланган. Тимо ҳар мавсумда ўтган йилгига қараганда камроқ зарба берган. “Лейпциг”ни тарк этишдан олдин 49 та ўйинда 165 та, “Челси”га ўтгандан кейин 65 та баҳсда 132 та сўнгги мавсумда эса 48 та учрашувда 102 тага зарба берган. Асосий узатмалар сони ҳам доимий равишда камайиб борган.
Шу йилнинг май ойида Вернер “Челси”га ўтишни хато деб ҳисобламаслигини тан олганди. Футболчидан бошқача фикр кутиш ҳам мумкин эмас эди.
“Челси” ҳужумчиси нимага Лондон жамоасини танлаганини қуйидагича изоҳлади:
“Ливерпул” хаёлимда эди, лекин якунда мен “Челси”ни танладим. Чемпионлар лигасида ғолиб чиқдим. Аммо буни яхши ечим деб ҳисобламайман”.
Шундан сўнг икки ой ўтгач, “Bild” нашри Вернер “Лейпциг”га қайтиш учун маошини икки баравар камайтиришга тайёрлигини маълум қилди. Тимонинг трансфери амалга ошишига қараганда, футболчининг маоши ҳақиқатан ҳам сезиларли даражада камаяди. Дарҳақиқат, икки йил ичида Вернер “Челси”да заҳира ўйинчиси бўлиб қолди. Амалдаги шартномага кўра, у инглиз жамоасида йилига 16,6 миллион евро маош олган
“Daily Mail” нашри Тимони “Челси” тарихидаги энг ёмон трансферлар ўнталигига киритди. Ромелу Лукаку, Алваро Мората ва Кепа Арризабалага бу рўйхатнинг юқори қисмига киритилган. Вернер ҳам асосли тарзда ушбу футболчилар қаторидан жой олган.
Жамшидбек Амиров







