Ўзбекистон 46-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасига мезбонлик қилади
Бу ҳақда Ўзбекистон шахмат федерацияси президенти Алишер Саъдуллаев маълум қилди.

Саъдуллаев бугун FIDE конгрессида Тошкентда Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасини ўтказиш бўйича маъруза қилган. Шундан сўнг, овоз беришда барча делегатлар бир овоздан Ўзбекистон учун овоз берган ва ушбу нуфузли мусобақа мезбонлиги Ўзбекистонга топширилган.
Маълумот учун, 2024 йилги шахмат Олимпиадаси Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида ўтказилади.







