Шомуродов “Болонья”га ўтиш арафасида
Футболчимиз янги жамоасига ижара асосида кўчиб ўтади.

“Рома” ҳужумчиси Элдор Шомуродов тез орада “Болонья” футболчисига айланади. 27 ёшли футболчи, агар маълум шартлар бажарилса, “қизил-кўклар”га мажбурий сотиб олиш опцияси билан мавсум учун ижарага берилади. Агар шундай бўладиган бўлса, ўзбекистонлик ҳужумчи янги жамоаси билан тўрт йиллик шартнома имзолайди. Ҳамда “Болонья” ҳамюртимиз учун 10 миллион евро тўлайди. Бу ҳақда журналист Николо Шира ўзининг twitter саҳифасида маълум қилди.
Шомуродов Ўзбекистоннинг “Машал” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. 2017-йилнинг ёзида “Бунёдкор” клубидан “Ростов”га кўчиб ўтaди ва бу жамоада уч мавсум тўп суради. 2020 йил октябрь ойида Элдор “Женоа”га 7,5 миллион еврога, бир йилдан сўнг эса “Рома” жамоасига бориб қўшилади. “Женоа” бу келишувдан тахминан 10 миллион евро ишлаб олди. Шомуродов римликлар билан биргаликда Конференция лигасида ғолиб чиққан.







