Спорт

“ПСЖ”да ҳозирча ҳаммаси жойида

Мессининг ўйини яна очилмоқда.

“ПСЖ”да ҳозирча ҳаммаси жойида

 

Францияда ҳам футбол мавсуми бошланди. Таркиби янгиланган “ПСЖ” биринчи турданоқ ўзини ажойиб ўйинини кўрсатди.

 

Клуб сафарда бешта гол уриб, “Клермон”ни мағлуб этди. Учрашувда айниқса Лео Месси ажойиб ўйин кўрсатди.

 

Аргентиналик футболчи ўйинда иккита гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.  Аввалига Неймарнинг голли узатмасидан сўнг Месси жарима майдончаси ичида бир неча ҳимоячилар орасида бўлишига қарамай чиройли гол уришга муваффақ бўлди.

 

Биринчи бўлимдаёқ “Клермон”нинг мағлубияти аниқ бўлиб қолди. Мессининг ўйини шунчалик очилиб кетдики, у баҳс давомида жуда эркин ўйнади ва жамоасининг ғалабасига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшди.

 

“ПСЖ” бош мураббийи Кристоф Галтиер ҳам бундан жуда мамнун. Мураббий учун Мессини футбол завқига қайтариш вазифаси энг муҳим вазифалардан бири бўлиб кўринмоқда:

 

“У жуда тезкор, жуда аниқ тактик ўйинга эга. Месси қаерга югуришни, қандай позицияни эгаллашни, қайси зонада бўлишни тезда тушунади. У бизнинг футболчилар билан ўйнашни яхши кўради. Лео табассум қилса, бутун жамоа ҳам табассум қилади. У ўтган мавсумни қийин ўтказди, янги жамоага кўникиши қийин бўлди. Аввалги мавсумларда Лео камида 30 та гол урган. Энди у бутунлай тайёр, унинг оилавий ҳаёти, клуби, жамоаси бўйича аниқ режалари бор. Леонинг мавсумни ажойиб ўтказмаслиги учун ҳеч қандай сабаб йўқ”.

 

Агар Месси бўлмаганида биринчи турдаги баҳс Неймар учун аталган бўларди. У ушбу баҳсда ўз ҳисобига учта голли узатма ва битта гол ёздириб қўйди. Бундан ташқари, тўртинчи гол билан бўлган эпизодда бразилиялик бемалол гол уриши мумкин эди, аммо Леога тўп узатди.

 

Неймар бу мавсум бошида “Нант” билан Франция Суперкубогида (4:0) дубл қайд этди ва голли узатмани амалга оширди.

 

“ПСЖ”нинг янги мураббийи ўзининг даҳшатли ҳужум чизиғидаги ўйинчиларидан тўғри фойдаланмоқда. Галтиер 3-4-1-2 схемасига ўтди, у ерда Месси ўзининг энг порлоқ йилларида ўйнаган позициясида пайдо бўлмоқда.

 

Леога ўйин учун максимал эркинлик берилди. Неймар ва Килиан Мбаппе эса яқоол ҳужумчи сифатида олдинга ўтказилди. Бу учликларнинг барчаси позицияларда устунлик қилиши ва ақлбовар ўйинларни кўрсатиш имкониятига эга. Бу эса жамоа муваффақиятида муҳим роль ўйнайди.

 

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

“ПСЖ”да ҳозирча ҳаммаси жойида | Zamon.uz