Спорт

UEFА Суперкубоги кимга насиб этади?

Бугун “Реал Мадрид” ва “Айнтрахт” ўйини бўлиб ўтади.

UEFА Суперкубоги кимга насиб этади?

 

Бугун Финландия пойтахти Хелсинки шаҳридаги “Олимпийский” стадионида Чемпионлар лигаси ғолиби “Реал Мадрид” ва Европа лигаси кубоги соҳиби “Айнтрахт Франкфурт” ўртасида UEFА Суперкубогининг финал учрашуви бўлиб ўтади.

 

Хелсинкидаги “Олимпийский” стадиони 2016 йилдан 2020 йилгача давом этган реконструкциядан кейин биринчи марта бундай катта тадбирга мезбонлик қилмоқда. Бу мамлакатдаги биринчи йирик Европа футбол финалидир. Аренанинг диққатга сазовор жойи - баландлиги 72,21 метр бўлган минорадир. Финляндиялик спортчи Матти Жарвинен 1932 йилги Олимпиадада айнан шундай масофага найза улоқтирган.

 

Ўтган йилги финал баҳсида “Челси” ва “Виляреал” тўқнаш келганди. Асосий вақт 1:1 ҳисобида якунланган, қўшимча бўлимларда эса лондонликлар пенальтилар cериясида муваффақиятга эришганди. Бу Томас Тухел бошқарувидаги клубнинг қўлга киритган иккинчи Европа кубоги бўлди.

 

Ушбу ёзда “Реал Мадрид” кучли трансфер кампаниясини амалга ошириши кутилганди. Аммо жамоа раҳбарияти томoнидан муҳим харидлар бўлмади. Килиан Мбаппе “ПСЖ”да қолди, Эрлинг Ҳоланд эса “Манчестер Сити”ни танлади. Аммо, 80 миллион eвро эвазига Аурелиен Тчуамени “Монако”дан сотиб олинди. Лекин ҳар ҳолда жамоанинг асосий таркиби унчалик ўзгармади. Шу боис, Карло Анчелотти ўйинга Чемпионлар лигаси финалидаги футболчилардан фойдаланмоқчи эканлигини айтди. “Айнтрахт” ҳам хотиржам. Харидлардан фақат “Байер”дан ҳужумчи Лукас Аларионинг трансфери ва “Милан” ярим ҳимоячиси Енс Петтер Хаугенинг сотиб олинишини қайд этиш мумкин.

 

Ҳар қандай Европа топ-клублари сингари, бу икки жамоа ҳам бир нечта рамзий кўргазма ўйинларини ўтказишди. Жумладан, “Реал Мадрид” ёзда “Барселона”га (0:1) мағлуб бўлди. Бироқ, иккинчи баҳсда “Ювентус” устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Маҳаллий журналистларнинг фикрича, Анчелотти Суперкубокга жиддий тайёрланмоқда. Шу боис тайёргарлик ҳафтаси номдор жамоалар билан куч синашди.

 

“Айнтрахт” аллақачон мавсумни бошлаб юборган. Жамоа Германия кубогининг биринчи босқичини муаммосиз ўтказди. Аммо, Бундеслиганинг биринчи турида “Бавария”дан олтита гол ўтказиб юборди. Бу яхши старт эмас, лекин айни пайтда бош мураббий футболчилар бу натижага эътибор қаратмасликка ҳамда бор эътиборни “Реал” билан ўйинга қаратишга чақирмоқда.

 

Мутахассислар аллақачон бу учрашув бўйича ўзларининг  фикрларини билдириб ўтишмоқда. Букмекерлар испан клубини фаворит деб ҳисоблашмоқда. Шунингдек, учрашув сермаҳсул ўтиши тахмин қилинмоқда.

Жамшидбек Амиров

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

UEFА Суперкубоги кимга насиб этади? | Zamon.uz