Спорт

Митти юлдуз

Бугун “Пахтакор-79” фожиасига 43 йил тўлди.

Митти юлдуз

 

Ўтган давр мобайнида ўзбек футболида кўп воқеалар содир бўлди. Мустақилликдан сўнг миллий терма жамоамиз ҳам, клубларимиз ҳам турли ғалабаларга ва совринларга эришди. Аммо бу юртнинг азалий мундиалга чиқиш орзуси ҳалигача ушалгани йўқ. Ўзбек футболининг фидойи мураббийларидан бўлган, ҳақиқий афсона, узоқ йиллар терма жамоанинг "матори" вазифасини бажарган Темур Кападзедек футболчини тарбия қилган Тоҳир Кападзенинг таъбири билан айтганда:

 

"Жаҳон чемпионатига чиқишимиз учун “жичча" омад етишмаяпти. Қишлоқда терма жамоанинг ўйинларини дадам, бобом, амакиларим билан бирга кўрардик. Аммо бобом учрашувни охиригача томоша қилмас, футболчиларнинг ўйинларидан кўнгли тўлмасди. Нуқул бизда ҳужумчи йўқ деган гапни айтарди. Мен эса яхши ҳужумчиларимиз бор-ку, дея эътироз билдирардим. Лекин, ўйлаб қаралса, бобомни ҳам тушуниш мумкин. Ҳа энди бобом Геннадий Краснидский, Биродар Абдураимов, Тўлаган Исоқов, Ҳамид Раҳматуллаев каби футболчиларнинг ўйинини кўрган одамда".

 

Ўзбек шарҳловчилик мактабининг асосчиси раҳматли Ахбор Имомхўжаевнинг “Футбол — қувончим, дардим, фахрим” номли китобини ўқиганимдан сўнг “Пахтакор-79” ҳақида озми-кўп тасаввурга эга бўлганман. Китобни ўқир эканман, мени такрор ва такрор тўлқинлантирган, қизиқиш уйғотган қаҳрамон — жамоанинг “митти юлдуз”и Сирожиддин Бозоров эди.

 

С.Бозоров 1961 йил Самарқанд вилояти Нарпай тумани Тотувли қишлоғида зиёли оилада дунёга келган. Отаси қишлоқ мактабида меҳнат фанидан дарс берган. Болалигидан футболга меҳр қўйган Сирожиддин 1972 йили Республика спорт-интернатига ўқишга қабул қилинади. 1978 йил Собиқ Иттифоқ ёшлар спартакиадасида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси таркибида мусобақанинг кумуш медалига эга чиқади. Ўша даврнинг ўзида футболчи “Пахтакор” клубининг ўринбосарлар жамоасида ҳам асосий ўйинчилардан бири бўлган. У тўққизинчи рақам остида майдонга тушган. Ўринбосарлар таркибида ўтказган охирги учрашувида гол киритолмаган, лекин дарвоза тўсинини мўлжалга ололган. Жуда асабий кечган ўша ўйинда Сирожиддин рақиб жамоаси аъзоларидан бири билан тортишиб ҳам қолади.

 

У илк бор “Пахтакор”нинг асосий таркибида майдонга тушиш учун жамоа билан сафарга йўл олганди. Мудҳиш воқеадан бир кун аввал — 10 августда ўзининг 18 ёшини нишонлаган. Бевақт ўлим умрининг энг гуллаган даврида уни бу дунёдан эрта олиб кетди.

 

Фожиадан икки кун олдин Жисмоний тарбия институтига кириш имтиҳонларини кўнгилдагидек топшириб чиққан. Шу имтиҳон сабабли ўринбосарлар билан сафарга учмаган эди. Уни таниганлар Сирожиддин ўша сафарга боришни, ўша самолётда учишни хоҳламаганини эслашади. Аммо тақдирдан қочиб қутулиб бўлмайди. Сирожиддинга битилган қисмат шу экан.

 

Тахминан, 4-5 йиллардан бери Сирожиддиннинг ҳаёти ҳақида ўйлайман. Қизиқ, ёш футболчининг севгани бўлганмикан? Унинг ўйинларини майдонга келиб томоша қиладиган, ўйин пайтида илҳом, куч, завқу-шавқ бағишлайдиган инсони бўлганмикан? Агар шундай инсони бўлса унинг вафоти ҳақидаги хабардан кейин қандай ҳолга тушган экан? Ахир, суйган инсонинг ўйинини илк бор ойнаи жаҳон орқали томоша қилиш учун сониялар соатдек туюладиган кезда уни мангуга йўқотганинг ҳақидаги шум хабарни эшитиш… Билмадим, булар шунчаки тасаввур. Балки севгани бўлмагандир. Асл ҳақиқат “митти юлдуз”нинг ўзи билан бирга кетган.

 

Ёш футболчига, гарчи, Пахтакорнинг асосий таркибида майдонга тушиш насиб этмаган бўлсада, у ҳам 17 юлдуз орасида мангу порлайди.

 

Дилмурод Давлатов

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

Митти юлдуз | Zamon.uz