Ўзбекистонлик шахмат чемпионлари Тошкентда тантанали кутиб олинди
Уларнинг барчасига Президент томонидан Эquinox автомобили совға қилинган.

Бугун, 11-август куни Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида бўлиб ўтган 44-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ғолиблари Тошкентга қайтиб келди. Бу ҳақда Zamon.uz мухбири хабар қилмоқда.
Шахматчиларни кутиб олиш учун Бош вазир Абдулла Арипов бошчилигидаги ҳукумат аъзолари, таниқли спорт усталари, журналистлар ва кенг жамоатчилик вакиллари йиғилган.
Маълумотларга кўра, чемпион шахматчиларнинг бешаласига биттадан Equinox автомобили совға қилинган.
Шунингдек, уларнинг ҳар бирига 600 млн сўм, тренерига эса 300 млн сўм пул мукофоти берилади.
Ўзбекистон делегациясини кутиб олиш маросими ҳақида яқин орада батафсил видеоматериал эълон қилинади.








