Кейлор Навас “Наполи”га ўтишга тайёр
Келишув сўнгги босқичда.

“ПСЖ” дарвозабони Кейлор Навас “Наполи”га ўтишга рози бўлди. Бу ҳақда таниқли инсайдер ва журналист Николо Шира ўзининг twitter саҳифасида маълум қилди.
Манбага кўра, айни дамда келишув муваффақиятли якунланиши учун клублар ўзаро келишиб олишлари керак. Агар италияликлар коста-рикалик футболчининг ҳозирги маошини тўлашга рози бўлишса, у ҳолда трансфер амалга ошади.
Аввалроқ Француз клубининг устози Кристоф Галтиер Жанлуиджи Доннарумма янги мавсумда жамоанинг асосий дарвозабони бўлишини айтганди.
Эслатиб ўтамиз, 2021/2022 йилги мавсумда Навас “ПСЖ” сафида 26 ўйинда 24 марта ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қола олмади. Кейлорнинг парижликлар билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг 30 июнига қадар тузилган.







