Спорт

Месси “Олтин тўп”га номзодлар рўйхатига киролмади

Футболчи етти бор ушбу мукофотни қўлга киритган.

Месси “Олтин тўп”га номзодлар рўйхатига киролмади

 

“France Football” нашри “Олтин тўп”га номзод бўлган 30 нафар футболчи рўйхатини эълон қилди. Ажабланарлиси, рўйхатда “ПСЖ” ҳужумчиси Лионел Мессининг номзоди йўқлиги. Бу 2005 йилдан бери биринчи марта содир бўлди. Қайд этиш керакки, эндиликда футболчиларнинг ҳаракатлари бир йил давомида эмас, балки бир мавсум учун баҳоланади. Шу муносабат билан Леонинг 2021 йил ёзида Америка кубогидаги муваффақияти 2021/2022 йилги мавсумга киритилмаган.

 

Бу ҳақда матбуотда нималар ёзилди?

 

Спортга ихтисослашган ОАВлар аргентиналик футболчининг мукофотга номзодлар орасида бўлмаганидан ҳайратда қолган.

 

“Mundo Deportivo”: “Олтин тўп”га номзодлар рўйхатида Месси ва Неймарнинг йўқлиги катта сюрприз бўлди. Аргентиналик футболчи ўтган йилги натижани такрорлай олмайди. Мессида еттита “Олтин тўп” бор, лекин у узоқ вақтдан бери биринчи марта кучли 30 таликка кирмади. Неймарнинг йўқлиги ҳам бир оз бўлсада ҳайратга солади. Буларнинг барчаси Криштиану Роналдудан фарқ қилади. Мукофотнинг беш карра ғолиби “Манчестер Юнайтед”даги омадсиз мавсумга қарамай, даъвогарлар қаторидан жой олган”.

 

“L'Equipe”: “Аввалроқ ташкилотчилар энг яхши футболчини танлаш мезонларини ўзгартирган эди. Биз бир нечта янгиликларни кутгандик. Рўйхатда Мессининг йўқлиги ҳайратланарли. Аргентиналик футболчи 2006 йилдан бери мунтазам равишда номзодлар қаторида бўлиб келмоқда. Мессисиз рўйхат бироз “Tur de Frans”сиз ўтган ёзга ўхшайди. Бу эса жуда ғалати”.

 

“ESPN”: “Мессининг ажойиб церийаси якунига етди. Бир йил олдин аргентиналик футболчи “Барселона”дан кетиши билан жамоатчиликни ҳайратда қолдирди ва унинг Париждаги биринчи мавсуми муваффақиятсиз якунланди”.

 

“Оlе”: “Ҳамма Месси Париждаги энг омадсиз мавсумдан сўнг соврин учун асосий даъвогарлар қаторига кирмайди деб ўйлаганди. Аммо ажабланарлиси шундаки, Лео ҳатто энг яхши ўттизта номзодлар сафига ҳам кира олмади. Шуни эсда тутиш керакки, ўтган йилги Америка кубогидаги ғалаба ҳисобга олинмаган, чунки энди энг яхши футболчи календарь йили эмас, балки мавсум охирида аниқланади”.

 

“Gazzeta dello Sport”: “30 номзод орасида ҳатто Лионел Месси ҳам йўқ. Футболчи етти марта мукофотни қўлга киритди. У 2006 йилдан бери мунтазам равишда номзодлар рўйхатида эди. Энди эса, орадан 17 йил ўтиб, Месси биринчи марта совринга даъвогарлар рўйхатига киролмади”.

 

Ижтимоий тармоқлардаги мухлисларнинг фикрлари иккига бўлинган. Баъзилар Мессининг йўқлигидан хафа бўлишса, бошқалар бу қарорни адолатли деб ҳисоблашмоқда.

 

Месси еттинчи “Олтин тўп”ни бир йил олдин қўлга киритганди. Ўшанда кўпчилик бу танловдан норози эди, чунки улар “Бавария” ҳужумчиси Роберт Левандовскининг ғалабасига умид қилишган. Овоз бериш натижалари эса жамоатчиликнинг жиддий эътирозига сабаб бўлганди.

Жамшидбек Амиров

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяга ютқазди

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяга ютқазди

Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлмади.

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Месси “Олтин тўп”га номзодлар рўйхатига киролмади | Zamon.uz