Ўзбекистонлик эркак Россияда содир бўлган ёнғинда оғир жароҳатланди
Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган.

78.ru нашри Россиянинг Ленинград вилоятида Ўзбекистон фуқароси танасининг оғир куйиши билан касалхонага ётқизилганини маълум қилди.
Битум ишлаб чиқарувчи корхонада содир бўлган ёнғин оқибатида Ўзбекистон фуқароси жабрланди. Жанелидзе номидаги Шошилинч тиббий ёрдам илмий-тадқиқот институтининг куйиш реанимацияси бўлимига ётқизилган эркакка танасининг 80%, яъни 2-даражали куйиш ташхиси қўйилган.
Ҳозирда прокуратура томонидан корхона мансабдор шахсларининг корхонада меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши текширилмоқда. Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган.







