Спорт

“ПСЖ” Месси билан шартномани узайтирмоқчи

Клуб раҳбарияти унинг ўйинидан мамнун.

“ПСЖ” Месси билан шартномани узайтирмоқчи

 

 

“ПСЖ” аргентиналик ҳужумчи Лионел Месси билан шартномани узайтирмоқчи. Бу ҳақда “AS L'Equipe” нашри хабар берди.

 

Манбага кўра, “ПСЖ” Месси билан шартномани бир йилга узайтириш бўйича музокараларни тезлаштирмоқчи. Қайд этилишича, аргентиналик футболчи клубнинг янги бош мураббийи Кристоф Галтиернинг ўйин схемасида ўзини жуда қулай ҳис қилмоқда.

 

Клуб ҳам Мессининг ўйинидан мамнун ва тез орада аргентиналик футболчи билан шартномани узайтириш бўйича музокараларни бошлайди.

 

Месси 2021 йилдан бери “ПСЖ”да ўйнаб келмоқда. Аргентиналик ҳужумчининг клуб билан шартномаси 2023 йилгача мўлжалланган, бироқ у бир мавсумга узайтириш имкониятини ўз ичига олади. Янги мавсумда Месси “ПСЖ” сафида барча турнирлар доирасидаги учта ўйинда қатнашиб, учта гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.

 

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

“ПСЖ” Месси билан шартномани узайтирмоқчи | Zamon.uz