Ҳозирда қайси мураббийлар ишсиз?
Ёахим Лёв бир йилдан бери клуб бошқариш таклифини кўриб чиқмоқда.

Зинедин Зидан
Франция терма жамоаси ва “ПСЖ” ҳақидаги миш-мишлар ҳали реал кўринишга айлангани йўқ. Зидан 2021 йилнинг май ойидан бери ишсиз.
Маурисио Почеттино
2021/2022 йилги мавсум якунида Почеттино “ПСЖ” бош мураббийлигини тарк этди. У ҳозирда ҳеч қайси клубни бошқаргани йўқ.
Ёахим Лёв
2021 йилнинг ёзидан буён Лёв Германия терма жамоасини бошқармаяпти. Немис матбуотига кўра, мураббийнинг жамоага фойдаси тегадиган таклифлари бор эди.
Рафаэл Бенитес
16 январь куни Бенитес “Эвертон” бош мураббийлигидан бўшатилди. Шундан сўнг Бенитес ҳали янги иш топмаган.
Оле-Гуннар Сулшер
2021 йилнинг ноябрида Сулшер “Манчестер Юнайтед” бош мураббийи лавозимини тарк этди. Олти ойдан кўпроқ вақт давомида у янги жамоа топгани йўқ.
Марсело Биелса
Биелса 2022 йилнинг февралидан бери ишсиз. Ёзда у “Атлетик”ни бошқариши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар тарқалганди. Аммо унинг ўрнига Эрнесто Валверде бош мураббий бўлди.
Андре Виллаш-Боаш
2021 йилда Виллаш-Боаш “Марсел” клуби билан хайрлашди. Ўшандан буён мураббий ҳали янги иш топмаган.
Клаудио Ранери
2022 йилнинг қишида Ранери “Уотфорд”ни тарк этган эди. Баҳорда матбуот уни Италия терма жамоасида Роберто Манчинининг ўрнини эгаллаши ҳақида ёзганди. Аммо бу миш-миш бўлиб чиқди.







