Рамос Мбаппе ва Неймарни яраштиришга ёрдам берди
Икки футболчининг масаласи бўйича йиғилиш бўлиб ўтган.

“ПСЖ” ҳимоячиси Серхио Рамос жамоа ҳужумчилари Килиан Мбаппе ва Неймар ўртасида юзага келган можарони ҳал қилишга ёрдам берди. Бу ҳақда “Le Parisen” нашри хабар берди.
Олдинроқ, Мбаппе Неймарни сотиш илтимоси билан “ПСЖ” раҳбариятига мурожаат қилгани хабар қилинганди. Натижада, футболчилар ўртасидаги муносабатлар сезиларли даражада ёмонлашган.
Манба берган хабарга кўра, футболчилар парижликлар жамоаси спорт директори Лукас Кампос билан учрашган. Учрашувда Рамос ҳам иштирок этгани айтилмоқда. 36 ёшли испаниялик футболчи учрашувда ҳал қилишга ёрдам берган.
“ПСЖ”нинг янги бош мураббийи Кристоф Галтиер бошчилигида Франция чемпионатини жуда муваффақиятли бошлади.







