"Султон Увайс Қараний" зиёратгоҳидан ўғирлаб кетилган Қуръони Карим мусҳафи топилди
Ўғирликда гумон қилинаётган икки нафар шахс қўлга олинган.

Наманган вилояти Чортоқ туманидаги «Султон Увайс Қараний» зиёратгоҳидан ўғирлаб кетилган Қуръони Карим мусҳафи топилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, берган хабарга кўра, бошқарма томонидан олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида қўлёзма нусхаси Наманган шаҳридаги хонадонлардан бирига яшириб қўйилгани аниқланган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 9 августидан 10 августига ўтар кечаси соат тахминан 00:04 да номаълум шахслар Чортоқ тумани «Балиқкўл» МФЙда жойлашган Султон Увайс Қараний зиёратгоҳида сақланётган Қуръони Каримнинг қўлёзма нусхасини ўғирлаб кетилганди.
Мазкур ҳолат Чортоқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “в”, “г” бандлари билан жиноят иши қўзғатилганди.







