Ўзбекистон

Урганчдан Миланга илк мунтазам рейс амалга оширилди

Авиакомпания йўналишдаги парвоз вақтларини маълум қилди.

Урганчдан Миланга илк мунтазам рейс амалга оширилди

 

 

Урганч — Милан — Тошкент йўналиши бўйича тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилди, дея хабар бермоқда “Uzbekistan Airports”.

 

Бугун, 19 август куни маҳаллий вақт билан соат 15:48 да самолёт Урганч халқаро аеропортидан Миланга учган. 227 нафар йўловчиси бўлган “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпаниясининг Boeing-767 самолёти Milan-Malpensa аеропортига етиб борган.

 

“Урганчдан Миланга мунтазам рейслар жума кунлари амалга оширилади. Шанба кунлари эса Миландан Тошкентга қайтиш рейслари режалаштирилган”, — дейилади хабарда.

 

Эслатиб ўтамиз, Милан ва Тошкент ўртасидаги авиақатновлар илк бор 2007 йилда бошланган ва 2019 йига келиб пандемия сабабли тўхтатилганди. 

 

custom img

Ўзбекистонликларнинг аксарияти қаерда яшайди? Дастлабки рўйхатга олиш натижалари эълон қилинди

Хусусий уйлар Ўзбекистонда энг кенг тарқалган яшаш тури бўлиб қолмоқда.

custom img

Педагог аёллар учун волейбол мусобақаси: ғолибларга “Damas” ва миллионлаб мукофотлар

Педагог аёллар ўртасидаги илк республика волейбол мусобақаси финал босқичи Наманган шаҳрида давом этмоқда.

custom img

Ўзбекистонда 4–6 июль кунлари сел ва сув тошқини хавфи эълон қилинди

Ёмғирлар сабаб сув тошқини хавфи юзага келиши мумкин.

custom img

Тошкентда 2 минг доллар пора олган кадастр бош инспектори ушланди

Андижонда эса 160 минг долларга давлат ерини ноқонуний сотишга уринган шахс қўлга олинди.

custom img

Ўзбекистон Президенти Грузиянинг олий давлат мукофоти — “Олтин мўйна” ордени билан тақдирланди

Шавкат Мирзиёев Орбелиани саройининг Фахрий меҳмонлар китобига самимий тилакларини ёзиб қолдирди.

custom img

Андижондаги заправкада портлаш юз берди

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар бор.

custom img

Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи бир йилда 20 фоизга ошди

2026 йилнинг биринчи чораги якунларига кўра, Ўзбекистоннинг ялпи ташқи қарзи 82,2 млрд долларни ташкил этди.

custom img

Ўзбекистон ва Грузия қўшма туризм лойиҳаларини амалга оширади

Грузиянинг туризмни ривожлантириш тажрибаси, жумладан, солиқ имтиёзлари ва энотуризм йўналишлари Ўзбекистонда жорий этилиши мумкин.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"