Ўзбекистон

«Uzbekistan Airways»ни хусусийлаштириш юзасидан танлов эълон қилинди

Авиакомпания ваколатхоналари 20 дан ортиқ шаҳарларда фаолият кўрсатади.

«Uzbekistan Airways»ни хусусийлаштириш юзасидан танлов эълон қилинди

 

«Uzbekistan Airways» АЖни хусусийлаштириш стратегиясини ишлаб чиқиш учун профессионал консалтинг компанияси танлаб олиниши юзасидан Давлат активларини бошқариш агентлиги тегишли хусусийлаштириш дастурларига мувофиқ танлов эълон қилди.

 

Ўзбекистон фуқаро авиацияси тармоғида активларни хусусийлаштириш қуйидаги мақсадларга эришишга қаратилган:

 

– тармоқда рақобатни ривожлантириш ва унда давлат иштирокини қисқартириш;

– табиий, молиявий, техник ва меҳнат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш;

– тармоқни ривожлантириш учун хусусий инвестицияларни жалб қилиш ҳажмини кўпайтириш.

 

Компания «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси хизмат кўрсатиш белгиси ва савдо белгиси мутлақ ҳуқуқий вориси ҳисобланади.

 

«Uzbekistan Airways» Ўзбекистон авиацияси ва халқаро қоидалар низомига мувофиқ йўловчиларни ва ҳар қандай турдаги почталарни ҳаво кемалари орқали ташиш бўйича хизматларни тақдим этиши билан бирга 50 дан ортиқ белгиланган йўналишларда, Европа, Осиё ва Шимолий Америка мамлакатларига мунтазам равишда рейсларни амалга оширади. Авиакомпания ваколатхоналари 20 дан ортиқ шаҳарларда фаолият кўрсатади.

 

Компания асосий фаолиятидан ташқари, «Uzbekistan Airways»га тегишли «Uzbekistan Airways Technics» МЧЖ (ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш), «Uzbekistan Helicopters» МЧЖ (махсус авиация), «Ўқув-машғулот маркази» МЧЖ (таълим фаолияти) ва «Ketring» МЧЖ (борт учун озиқ-овқатлар етказиш) каби таркибий корхоналари мавжуд.

 

«Барча қизиқиш билдирган маҳаллий ва хорижий талабгорлар Таклиф тақдим этиш учун сўровномага (RfP) асосан тижорат таклифларини жорий йил 17 сентябрь куни соат 18:00 (Тошкент вақти билан)га қадар тақдим этишлари мумкин», – дейилади хабарда.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

«Uzbekistan Airways»ни хусусийлаштириш юзасидан танлов эълон қилинди | Zamon.uz