0

Пухта тайёргарлик кўрилган амалиёт муваффақиятсиз якунланди

Самарқанддаги илк жигар трансплантацияси: бемор ва донор шифохонада вафот этди.

Пухта тайёргарлик кўрилган амалиёт муваффақиятсиз якунланди

 

Жорий йилнинг 9 август куни Самарқандда илк бор жигар кўчириш амалиёти бажарилганди. Операция 13 соат 20 дақиқа давом этиб, жараёнда 25 нафарга яқин тиббиёт ходимлари иштирок этган. Унда 35 ёшли қиз 57 ёшли онасига донорлик қилганди.

 

“Биз мураккаб амалиётни муваффақиятли якунладик. Бу Самарқанд тиббиётида яна бир янгилик бўлди. Жигар трансплантацияси амалиётини бажаришга ҳар томонлама пухта тайёргарлик кўрдик. Бунинг учун ходимларимиз Москва, Қозон, Киев, Истанбул, Анқара шаҳарларида малака ошириб келди”, — деган эди вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бош врачи, Самарқанд давлат тиббиёт университети кафедра мудири Лутфулло Маҳманов.

 

Аммо бу хурсандчилик узоққа чўзилмади. Кўп ўтмай бемор ҳам, донор ҳам шифохонадан чиқмай вафот этгани айтилмоқда.

 

Ҳолатни ўрганиш мақсадида Kun.uz мухбири Жомбой туманида бўлиб, вафот этганларнинг яқинлари билан суҳбатлашди.

 

Самарқандда амалга оширилган илк амалиётда қатнашган 57 ёшли бемор жигар циррози, субкомпенсация босқичи билан касалланган бўлиб, унга 35 ёшли қизи донорлик қилган.

 

Маълум бўлишича, донор онасининг тузалиб кетишига катта умид билдирган.

 

“Аёлим сўнгги икки йилда анча қийналди. Бир қатор текширувлар, муолажаларни бошдан ўтказди. Самарқанд вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида ўтказилган текширувлардан сўнг, шифокорлар шу ерда операция қилиш мумкинлигини тавсия қилишди. Аввалига ўзим донорлик қилмоқчи бўлдим, шифокорлар тўғри келмаслигини тушунтиришди. Шундан сўнг қизим донорлик қиладиган бўлди. Операция ҳам ўтди, аёлим ва қизимнинг оёққа туриб кетишига умид қилдик. Бироқ аввал онаси, кейин қизим шифохонадан чиқмай нобуд бўлди. Аллоҳнинг иродаси экан,” – деди Абдумалик Қурбонов.

 

12 август куни бемор, 16 август куни донор вафот этган.

 

Онасига донорлик қилган аёлнинг турмуш ўртоғи ва уч нафар фарзанди бўлган. Унинг турмуш ўртоғи операция ўтказилаётганда Россияда бўлган. Хотинининг донорлик қилишига ёзма тарзда рози бўлиб, уни электрон тарзда шифокорларга ташлаб берган.

 

“Аёлимни фикридан қайтаришга жуда кўп уриндим. Донорлик қилса, эртага ўзи ҳам хасталаниб қолиши мумкинлигидан огоҳлантирдим. Онасининг тузалиб кетиши учун қаттиқ туриб олди. Мажбуран рози бўлдим. Операциядан аввал ҳам телефон орқали суҳбатлашдик, аёлим соғлом эди. Шифокорлар ҳам операция ижобий ўтгани ҳақида маълумот беришди. Бироқ шифохонадан чиқмай қайнонам ҳам, турмуш ўртоғим ҳам вафот этди. Мен отамнинг қарори билан даъво қилмай турибман. Бироқ нега шифокорлар ҳолатга юзаки қарашди? Ҳозир бизнинг қўлимизга хотинимни юрак билан боғлиқ муаммо сабаб вафот этди, деб қоғоз беришган. Соғлом одамни операция столига олиб, унинг ҳаётини хавф остида қолдираётган шифокорлар аввал барча чораларни кўриб қўйган бўлиши керак эмасмиди? Операцияга розилик билдирди дегани, уларнинг ўлимига розиман, дегани эмаску?” — деди донорликдан кейин вафот этган аёлнинг турмуш ўртоғи Комилжон Ўсаров.

 

Ўсаровнинг қўшимча қилишича, аёли 2022 йилнинг баҳорида ҳам кўкрак қисмидан жарроҳлик амалиётини ўтказган.

custom img

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

custom img

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

custom img

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

custom img

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

custom img

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

custom img

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

custom img

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

custom img

Самарқандда ЮНЕСКО Миллий комиссияларининг 12-йиллик йиғилиши бошланди

Кун тартибида 4 асосий йўналишдаги масалалар кўриб чиқилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"