Спорт

Неймарда барчаси аъло

У чемпионат бошланганидан бери еттита гол урган.

Неймарда барчаси аъло

 

Парижликлар янги мавсумнинг тўрт ўйинида тўртта ғалабани қўлга киритди.

 

Жамоа шу вақтга қадар ҳар бир ўйинда ўртача бештадан гол урди. Неймар эса ҳеч қайси чемпионатни бунчалик сермаҳсул бошламаганди.

 

Футболчи жамоанинг 13 та голида иштирок этди. У голлар ва голли узатмалар бўйича лигадаги барча футболчилар орасида етакчига айланиб олди.

 

Ёзнинг биринчи ярмида бразилиялик ҳужумчи қарама-қарши миш-мишлар орасида қолиб кетганди. У клубни тарк этиши ҳақида ҳам жуда кўп гаплар пайдо бўлганди.

 

“РМС Спорт” нашрининг хабар беришича, ўшанда Неймарга “ПСЖ” президенти Носир Ал-Хелайфининг гапи ёқмаган. Қатарлик тадбиркор ҳужумчининг кетиши мумкинлигини маълум қилган. Ўшанда Неймар ўзини клубда қадрламасликларини ҳис қилди. Лекин у жамоада етакчи ўйинчи мақомини сақлаб қолишга аҳд қилди.

 

“ПСЖ”нинг янги бош мураббийи Кристоф Галтиер дарҳол футболчи ҳақидаги фикрлари айтиб ўтди:

 

“Неймар - жаҳон даражасидаги футболчи. Қайси мураббий ўз жамоасида шундай футболчи бўлишини истамайди? Мен ундан нимани хоҳлаётганимни аниқ биламан ва у биз билан қолишига ишончим комил. Биз энг яхши ҳужумчига эга бўлишни хоҳлаймиз”.

 

Кейинроқ футболчининг ўзи ҳам пойтахт клубида қолиш истаги борлигини маълум қилди:

 

“Мен “ПСЖ”да қолмоқчиман. Клубда ҳеч ким келажагим ҳақида бир нарса демади. Жамоа нима истаётганини билмайман, лекин мен қолишни хоҳлайман”.

 

Ёздаги танқидлар бразилиялик футболчининг мотивациясини оширди. Унинг дастлабки ўйинлардаги ҳаракатлари шундай хулосага келишга ундамоқда. Неймар ҳар бир ўйинда гол уриб келяпти.

 

“Нант” билан Франция Суперкубоги учун ўйинда Неймар икки бор гол урди. Лига 1 1-туридан ўрин олган “Клермонт” билан ўйинда (5:0) ҳужумчи “гол+пас” тизими бўйича 4 (1+3) очкони қўлга киритди.

 

2-турда “Монпеле” билан ўйинда (5:2) Неймар яна дубл қайд этди. Бу сафар у пенальтини голга айлантирди, кейин эса боши билан гол урди.

 

3-тур доирасидаги “Лилл” билан ўйинда (7:1) бразилиялик рақиб дарвозасига икки марта тўп киритди. Яна учта голли узатмани амалга оширди.

 

Шундай қилиб, дастлабки тўртта ўйинда Неймар ажойиб статистикани қайд этди. Етти гол ва олтита голли узатма. “ПСЖ” ҳужумчиси чемпионатда аллақачон бешта гол урди. Бу Европанинг топ-лигаларидаги барча футболчилар орасида энг яхши натижадир. Шу билан бирга Неймар юқори самарадорликни намойиш этмоқда. У ҳар ўйинда уч марта зарба берган.

 

“WhoScored” платформаси маълумотларига кўра, бразилиялик футболчи ҳар бир ўйиндаги асосий узатмалар сони (4,7) бўйича “ПСЖ”да етакчи бўлиб турибди.

 

Неймар ушбу кўрсаткичлар бўйича нафақат жамоада, балки Европанинг барча етакчи лигаларида биринчи ўринни эгаллаб турибди.

 

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

Неймарда барчаси аъло | Zamon.uz