Спорт

Антуан Гризман  “Барса”га қайтадими?

Футболчи айни дамда “Атлетико”да ижара асосида ўйнамоқда.

Антуан Гризман  “Барса”га қайтадими?

 

“Атлетико Мадрид” ҳужумчиси Антуан Гризманн ўтган мавсумда муваффақиятсизликка учради. У Ла Лиганинг 26 ўйинида бор-йўғи 3 та гол урди ва охирги ўйинини 2021 йилнинг ноябрида ўтказди. Франциялик футболчи ушбу чемпионат бошидаёқ узоқ давом этган муваффақиятсиз церийасини якунлади. 15 август куни ҳужумчи “Хетафе” дарвозасини ишғол қилди.

 

Собиқ юлдуз мақомини тиклаш йўлида биринчи қадамни ташлади. Аммо Антуаннинг бу мавсумдаги тақдирига ҳавас қилиб бўлмайди. Гризманнинг асосий муаммоси – “Атлетико Мадрид” уни “Барселона”дан ижарага олган шартлардир.

 

"Атлетико” ёзда Гризманни “Барселона”га қайтармагани ажабланарли бўлиб туйилди. Агар ижара яна бир мавсумга узайтирилса, келажакда клуб футболчини сотиб олиш учун “Барса”га 40 миллион евро тўлаши керак бўлади.

 

Ўтган мавсум иккинчи ярмида Антуаннинг ишлари умуман юришмади. У фақат учинчи дивизион клуби “Раё Мажадахонда”га, Испания Кубоги доирасида “Хетафе”га ҳамда шу мавсумнинг очилиш ўйинида тўп киритишга муваффақ бўлди. Ҳозирда “Атлетико” Гризманни “Барса”га қайтаришни хоҳламаяпти.

 

“Mundo Deportivo” нашри футболчининг ижара шартномаси тафсилотларига ойдинлик киритди. Агар ҳужумчи Мадрид клубининг 50 % ўйинларида иштирок этса, жорий мавсум охирида “Атлетико” каталонияликларга 40 миллион евро тўлаши керак бўлади.

 

Табиийки, пойтахт клуби Гризман учун бунча кўп пул тўламоқчи эмас. Сабаби бу футболчининг ўйини билан боғлиқ. Гризман март ойида 32 ёшга тўлади. Бу эса унинг фаолияти пастга қараб кетишини кўрсатади. Ла Лиганинг биринчи туридаги гол ҳозирча ҳеч нарсани англатмайди.

 

Антуан 2022 йилда олти ойдан ортиқ давом этган даҳшатли голсиз церийасини унутиши учун ҳали кўп йўлни босиб ўтиши керак.

 

“Атлетико Мадрид”нинг бошқа ҳужумчилари Алваро Мората, Матей Куня, Жоау Феликс ва Анхел Корреа бир вақтнинг ўзида тўсатдан жароҳат олишмаса, ҳужумчи ўйинининг ўсиш суратига ишониш қийин.

 

“Атлетико” бошқаларнинг эҳтиёжларидан қатъи назар, ўз манфаатлари йўлида ҳаракат қилади. Клубнинг молиявий аҳволи унчалик яхши эмас. Ёзда “Атлетико” трансфер бозорида катта юришлар қилмади.

 

Жамоа Криштиану Роналдуни қўлга кирита олмади, гарчи Диего Симеоне, португалиялик  футболчи билан ишлашни жуда хоҳлаган.

 

Клуб янги ўйинчиларни сотиб олиш ҳақида эмас, балки мавжуд футболчиларнинг маошларини қисқартириш ҳақида ўйламоқда. “Goal.com” нашрининг хабарига кўра, раҳбарият Гризманн, Томас Лемар, Ян Облак, Коке ва Жоау Феликс билан маошларни ихтиёрий равишда қисқартириш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Ҳали масала ҳал этилмаган, аммо Мадрид жамоасида молиявий ҳолат билан боғлиқ муаммолар мавжуд.

 

“Барса” “Атлетико” атайлаб Гризманнинг ўйинларининг сонини оширмаётганига ишонмоқда. Бу ҳолат Антуан кейинги ёзда ҳеч қандай сабабларсиз Каталонияга қайтишидан далолат беради. Ёки “Атлетико” 40 миллион евродан камроқ пул эвазига ҳужумчини сотиб олиш бўйича музокаралар олиб бориши мумкин. Франциялик футболчининг нархи ўтган мавсумда Трансфермаркт порталида 60 миллион евродан 30 миллион еврога тушиб кетди.

 

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

Антуан Гризман  “Барса”га қайтадими? | Zamon.uz