ЕОИИ давлатлари газ бозорларини бирлаштирмоқчи
Чўлпон-Ота шаҳрида ташкилот давлатлари бош вазирлари шу масалани муҳокама қилади.

ЕОИИ умумий газ бозорини яратиш ниятида. Бу ҳақда "ТАСС" хабар берди.
Қирғизистоннинг Чўлпон-ота шаҳрида бўлиб ўтаётган Евроосиё иқтисодий иттифоқи ҳукуматлараро кенгаши йиғилишида жума куни ушбу масала кўриб чиқилади.
Бундан ташқари, кун тартибидан электрон савдога солиқ солиш, иттифоқ алкоголь бозорини тартибга солиш масалалари ҳам ўрин олган. Шу билан бирга Евроосиё суғурта компаниясини тузиш тўғрисида ҳужжат имзоланади.
Шунингдек, бугун Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов йиғилишда меҳмон сифатида иштирок этади.
Аввалроқ Шавкат Мирзиёев ЕОИИ анжуманида нутқ сўзлаганди.







