Спорт

Қатар-2022: Футбол билан бирга саёҳат қилиш имконияти

Жаҳон чемпионати ўтадиган мамлакатнинг қандай сайёҳлик марказлари мавжуд?

Қатар-2022: Футбол билан бирга саёҳат қилиш имконияти

 

21 ноябрдан Қатар давлатида футбол бўйича жаҳон чемпионатига старт берилади. Ушбу мусобақани миллионлар ўйинининг ашаддий ишқибозлари, футболчилар ва бошқалар интизорлик билан кутмоқда. Мазкур муҳим тадбирга араб давлати 12 йилдан бери тайёргарлик кўрмоқда. Ўйинлар учун кўплаб стадионлар қурилди, борлари эса таъмирланди. Дунё спорти оламидаги қизиқарли тадбирда мухлислар мамлакатнинг туризм объектлари ҳамда тарихий жойлари билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлади. Ана шундай эътиборли масканлардан бири “Ҳамад” аэропорти ҳисобланади. Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида жойлашган аэропорт 2014 йил очилган бўлиб уни муҳим сайёҳлик масканларидан бири дейиш мумкин. Сўнгги тўрт йил ичида мазкур иншоот Яқин Шарқдаги энг яхши аэропорт деб тан олинди ва дунёдаги севимли бешта аэропортдан бирига айланди. “Ҳамад”нинг бир қисми денгизда сунъий равишда ҳосил қилинган ерларда жойлашган. Бинонинг умумий шакли сув тўлқинларига ўхшайди. Ичида шаршаралари, 25 метрлик ҳовузи бор. Бундан ташқари аэропорт ички қисмида масжид ҳам қурилган. Замонавий санъат тўплами “Ҳамад”нинг эътиборни тортадиган асосий жиҳатларидан бири. Жўнаш залида швейцариялик рассом Урс Фишер томонидан бронзадан ясалган етти метрлик ўйинчоқ айиқ томошабинларнинг эътиборини тортиши табиий. 

 

 

Доҳа қирғоғи

 

Доҳа - Форс кўрфазидаги замонавий шаҳар. Бу ерда денгиз соҳиллари бўйлаб узун кўчаларга гувоҳ бўлишингиз мумкин. Доҳа қирғоқларидаги йўлаклар етти километргача чўзилган. Денгиз бўйлаб юриш эса ёқимли. Машиналарни эса умуман учратмайсиз. Бир томонда кўрфаз кўринишида кўплаб анъанавий елканли қайиқлар мавжуд. Бошқа томонда “West Bay” деб номланган шаҳарнинг бизнес марказида ўнлаб осмонўпар бинолар бор.

 

 

Бозорлари

 

Яқин Шарқдаги бозорларда доим ҳаёт қайнайди. Замонавий шаҳарларнинг савдо марказлари эса сайёҳларни диққат-марказида бўлиши аниқ. Доҳада ана шундай учта йирик бозор жойлашган. Улардан асосийси “Воқиф” деб аталади. Шаҳар марказида қурилган бу жой лабиринтни эслатади. Бозорда зираворлар, хўшбўй ҳидли атирлар, кийим-кечаклар ва бошқа нарсалар сотилади.

 

 

Қадимги қалъалар ва ички денгиз

 

Қатар 1971 йил мустақиллика эришган. Шу сабабли мамлакатда қадимий ёдгорликларни деярли учратмайсиз. Бироқ, шунга қарамай мамлакатда тарихий бинолар мавжуд. Ана шундай масканлардан бири “Ал-Зубара” қалъасидир. Бу жой Доҳа шаҳридан 100 километр узоқликда жойлашган. Қалъа ўтган аср бошида анъанага айланган архитектуранинг яққол намунасидир. Бино деворларида марваридларни ҳам учратишингиз мумкин. Доҳа шаҳрининг ўзида Усмонлилар даврида қурилган “Ал-Куф” қалъасини ҳам учратасиз. У шаҳар марказидаги бозорнинг яқинида жойлашган. Шунингдек. мамлакатда ички денгизни кўриш имкониятига эгасиз. Бироқ, у ерга машинада эмас, туяда боришингиз мумкин. Соҳил бўйида ноёб экотизм мавжуд. Мазкур ҳудудда бир қанча денгиз жонзотлари ҳам бор.

 

 

Ислом санъати музейи

 

Қатарнинг ҳукмрон оиласи санъатга жиддий қизиқади. 2013 йилда мамлакатда дунёдаги энг йирик санъат намунаси учун жуда кўп маблағ сарфланган. Давлатдаги ислом санъатига бағишланган музей энг нуфузли тўпламларга эга ҳисобланади.

 

 

Музейда юлдузлар ўрнини эслатувчи ресторан ҳам мавжуд. Иншоотнинг ўзи ҳам ҳайратланарли. Бино архитектура соҳасидаги янгиликлар учун “Притскер” мукофоти совриндори. Лойиҳа хитойлик Беи Юминг томонидан яратилган.

 

Қатар одатий Яқин Шарқ мамлакати эмас, у бошқа маданиятларда учрамайдиган ўзига хос миллий хусусиятларга эга. Қатарда махсус ўргатилган қушлар ёрдамида бусталар ва жингалаклар овланади ва бундай овда қатнашиш мутлақо текин. Аҳолининг севимли машғулотларидан яна бири бу — туялар мусобақасидир. Унда минглаб одамлар пойгачиларга пул тикади ва ўзларининг севимли спортчиларига мухлислик қилишади. Ўрта асрлардан бери Қатар қирғоқлари марваридлар маркази бўлиб келган.

 

Қатарнинг меҳмондўстлиги

 

Қатар аҳолиси собиқ кўчманчилар бўлиб, улар доимий саёҳат қилиш қандай завқ беришини жуда яхши билишади. Шу сабабли, мамлакатда меҳмонларни кутиб олишнинг ўзига хос анъаналари мавжуд. Хурмо қўшилган қаҳва ҳар доим ва ҳамма жойда меҳмонларга таклиф қилинади. Агар сиз оилавий кечки овқатга (айниқса, Рамазон ойида ёки Мустақиллик кунида) боришга муваффақ бўлсангиз, у ҳолда мезбонлар албатта, текин дастурхон ва самимий меҳмондорчилик билан ҳайратда қолдиради.

 

Қатарда ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионати Яқин Шарқда ташкиллаштирилаётган биринчи йирик спорт тадбиридир. Шу сабабли ҳам мазкур давлатда ўтадиган турнирга миллионлаб одамларнинг қизиқиши кучли. Бир томонда жаҳон футбол биринчилиги бўлса, иккинчи томондан кичик мамлакатнинг ҳайратланарли ва эсда қоларли жойларига бўладиган саёҳатлар. Арабистон яриморолида жойлашган маскан мухлисларни ўз бағрига жорлайди.

 

Жамшидбек Амиров

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

Қатар-2022: Футбол билан бирга саёҳат қилиш имконияти | Zamon.uz