Спорт

Aнтони трансфери «Манчестер Юнайтед» учун қанчалик фойдали?

Клуб футболчини “Аякс”дан 100 миллион еврога сотиб олди.

Aнтони трансфери «Манчестер Юнайтед» учун қанчалик фойдали?

 

 

Трансфер ойнаси ёпилишига бир кун қолганда “Манчестер Юнайтед” Aнтони трансферини эълон қилди. “Sky Sports” нашрининг хабарига кўра, “Аякс” вингери “Манчестер Юнайтед”га 100 миллион евро эвазига келиб қўшилган. Бу Голландия чемпионати тарихидаги энг қиммат трансфер бўлиб, Манчестер клуби фақат Погба учун Aнтонидан кўпроқ пул сарфлаган. 

 

Энтони ўзи ким?

 

Футболчи Бразилиянинг кичик Озаску шаҳрида туғилган. У Сан-Паулу шаҳри яқинида жойлашган. У оиласи бағрида муҳтожликда вояга етмаган. Aнтонининг оиласида битта синглиси ва акаси бўлган.

 

Болалигидан ота-оналар Aнтонининг футболга бўлган иштиёқини қўллаб-қувватлаган. Шу сабабли уни 10 ёшида уни Сан-Паулудаги академияга ўқишга беришади. У ерда футболчи етти йилни ўтказди. 2017 йилнинг ёзида эса жамоани тарк этади. Aнтони учун ёшлар даражасидаги асосий муваффақиятлардан бири Япониядаги турнир бўлди. У ерда бўлган турнирда жамоаси билан биринчи ўринни эгаллади ва Aнтони мусобақанинг энг яхши футболчиси деб топилди. 

 

Шундан сўнг Aнтони фаолиятида муҳим ўзгаришлар бошланди. У дастлаб “Сан-Паулу” клубига ва Бразилия ёшлар терма жамоаси сафига қўшилади. Орадан бир неча йил ўтгандан сўнг, у “Aякс”га ўтади. Клуб футболчи учун 15,75 миллион евро тўлайди. 

 

Aнтони Голландия чемпионатида 57 та ўйин ўтказган, гол+пас тизимида эса 18+14 натижани қайт этди. 2021/2022 йилги мавсумда Aнтони чемпионатда атиги 8+4 балл олди. У чемпионатда гол уриш бўйича 24-ўйинчи бўлди. Шу вақт ичида бразилиялик футболчи жароҳати туфайли бир қанча ўйинларни ўтказиб юборди. 

 

Музокаралар қандай кечди?

 

“Манчестер Юнайтед”нинг Aнтонига олти ойдан бери қизиқиб келади. Февралда бразилиялик Гринвуднинг ўрнини босувчи футболчи сифатида кўрилган эди. Бунгача эса Энтонига “Бавария” ва “ПСЖ” ва “Барселона”дан қизиқиш борлиги ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди. Шундан сўнг Бразилия термаси аъзосининг 22 ёшли футболчисини кўплаб топ-клублар қўлга киритишга уринаётгани маълум бўлди. 

 

Июнь ва август ойларида Aнтони “Манчестер Юнайтед”га ўтиши тез-тез тилга олинаётган эди. Қайд этилишича, “Аякс” инглизларнинг кўплаб таклифларини рад этган. 

 

Хабарларга кўра, манчестерликлар устози Aнтони билан бирга ишлашни жуда ҳам хоҳлаган. Шу сабабли раҳбариятни футболчи учун 100 миллион евро сарфлашган рози қилган. Душанба куни футболчи Англияга етиб келди ва ўша кунни ўзида тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди. 


Aнтони қайси позицияда ўйнайди?

 

Премьер-лигада 100+ миллион евролик трансферлар одатда ўзини оқламайди. Бунга мисол қилиб Греалиш, Лукаку ва Погба трансферларнини келтиришимиз мумкин. 


Aнтони “Аякс”да асосан ҳужумнинг ўнг қанотда ўйнаган. Бироқ, Премьер-лигада унинг бу позицияда ўйнаш эҳтимоли камроқ.

 

“Манчестер Юнайтед” ҳужумининг ўнг қанотида баъзида Эланга пайдо бўлади, бундан ташқари Санчо ҳам тез-тез бу чизиқда ҳаракат қилади.

 

Муаллиф: Жамшидбек АМИРОВ

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяга ютқазди

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяга ютқазди

Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлмади.

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Aнтони трансфери «Манчестер Юнайтед» учун қанчалик фойдали? | Zamon.uz