Спорт

Эрлинг Ҳоланд “Сити” билан қандай рекордларни янгилади?

У мавсум бошидан бери 10 та гол урди.

Эрлинг Ҳоланд “Сити” билан қандай рекордларни янгилади?

 

Айни дамда Европада кучли бешлик чемпионатлари қизғин паллага кирмоқда. Жамоалар ўзларининг дастлабки очколарини тўплашга киришиб кетишган. Норвегиялик Эрлинг Ҳоланднинг чемпионатдаги ўйини кўпчилик ишқибозларнинг диққат марказида тургани билан аҳамиятли. 

 

Ҳозиргача ҳужумчи бешта ўйинда рақиблар дарвозасига тўққизта гол урди. Мана шу вақт ичида эса бир нечта рекордларни янгилашга ҳам муваффақ бўлди.

 

Англия Премьер-лигасининг дастлабки турларида фақатгина Серхио Агуеро “Сити” сафида бешта турда саккизта гол уришга эришган. Ҳоланд чемпионат давомида кетма-кет иккита хет-трик қайд этиб, юқори даражага кўтарилиб олди.

 

Премьер-лигада эса олти нафар футболчи буни уддалашган. Булар Терри Анри, Уейн Руни, Фердинанд, Диде Дрогба, Ян Райт ва Ҳаррй Кейн.

 

2022 йилда фақатгина Роналду АПЛда иккита хет-трик қайд этган. Булар ўтган мавсумда “Норвич” ва “Тоттенҳем”га қарши ўйинларда урилган голлардир.

 

Шунингдек, ҳозирда Эрлинг Премьер-лигадаги аксарият клубларга қараганда сермаҳсулроқ ўйин кўрсатмоқда. Сабаби беш турда мусобақанинг 15 та жамоаси ҳужумчидан камроқ гол урган.

 

Эрлинг тўпга 105 марта (ҳар бир голга ўртача 12 марта) тегиб, бешта турда тўққизта гол урди. “Опта” нашрининг хабарига кўра, 2003/2004 йилги мавсумдан бери ҳеч ким бундай натижа кўрсатмаган.

 

Бироқ, у Суареснинг бир ой ичида гол уриш бўйича рекордини янгилай олмади. Эрлингнинг барча тўққизта голи 2022 йил август ойига тўғри келди. Премьер-лигада бир ой ичида фақат Луис Суарес кўпроқ гол урди: у 2013 йилнинг декабрь ойида 10 марта рақиблар дарвозасини ишғол этган.

 

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяга ютқазди

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяга ютқазди

Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлмади.

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.