Кобулдаги теракт оқибатида Россия элчихонасининг икки ходими ҳалок бўлди
Россиянинг Кобулдаги элчихонаси консуллик бўлимига кириш яқинида номаълум жангари портловчи ускунани ҳаракатга келтирган.

Россиянинг Кобулдаги элчихонаси олдида рўй берган теракт оқибатида Россия дипломатик миссиясининг икки нафар ходими ҳалок бўлди. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.
Қайд этилишича, 5 сентябрь куни маҳаллий вақт билан соат 10:50 да Россиянинг Кобулдаги элчихонаси консуллик бўлимига кириш яқинида номаълум жангари портловчи ускунани ҳаракатга келтирган.
“Ҳужум оқибатида дипломатик миссиясининг икки нафар ходими ҳалок бўлди, Афғонистон фуқаролари орасида ҳам жабрланганлар бор”, — дейилади хабарда.
Россия ТИВ элчихона суриштирув олиб бораётган Афғонистон хавфсизлик хизмати билан яқин алоқада эканини қайд этган.







